Рақамли технологиялар—муваффақиятли каръера гарови

Рақамли технологиялар—муваффақиятли каръера гарови

Институт Илмий-инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш бўлими ва “Иқтисодий таҳлил” кафедраси ҳамкорлигида 2021 йил 5 ноябр куни “Рақамли технологиялар—муваффақиятли каръера гарови” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
 

Тадбир институт профессор-ўқитувчилари, Бухгалтерия ҳисоби ва аудит факультетининг 4 босқич талабалари ҳамда мамлакатимизда бухгалтерия ҳисоби ва солиқ соҳасида рақамли технологияларни жорий этиш бўйича энг йирик ташкилотлардан бири VENKON компанияси вакиллари иштирокида ўтказилди.



 

Тадбирда институт Илмий-инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш бўлими бошлиғи, доцент Н.Мавланов, “Иқтисодий таҳлил” кафедраси мудири У.Якубов ва VENKON компанияси бўлим бошлиғи Сарвар Таировлар сўзга чиқиб, бугунги кунда замонавий кадрлар тайёрлаш ва муваффақиятли каръерани йўлга қўйишда рақамли технологиялар, инновациялар ва назарий билимларнинг ўзаро уйғунлигини таъминлашнинг долзарблиги, ёш мутахассисларни ўз касбий йўналишлари бўйича автоматлаштирилган ахборот технологиялари билан ишлаш кўникмаларини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар ва ўзаро ҳамкорлик масалаларига атрофлича тўхталиб ўтишди.



 

Тадбирда талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишиб, келгусида VENKON компаниясига ишга жойлашиш имкониятлари хусусида ўзаро манфаатли мулоқотлар амалга оширилди. Тадбир сўнгида VENKON компанияси ва Тошкент молия институти ўртасида бухгалтерия ҳисоби соҳасида кадрларни ишга жалб қилиш бўйича МЕМОРАНДУМ имзолашга келишиб олинди.


 

18:19 / 2021-11-08
Success helper
Success warning