"Регрессия диагностикаси: мультиколлинеаризм, ҳетероскедактиклик"мавзусида мастер-класс
2022 йил 28 декабрь куни Тошкент молия институтида "Статистика ва эконометрия" кафедраси профессор-ўқитувчилари учун "Регрессия диагностикаси: мультиколлинеаризм, ҳетероскедактиклик" мавзусида мастер-класс ташкил этилди.
Маҳорат дарсини Ўзбекистон миллий университети "Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика" кафедрасининг физика-математика фанлари доктори И.Ҳамдамов олиб борди.
Мастер-класс жонли мулоқот шаклида ўтказилди, унда ўқитувчилар эконометрик моделлаштиришда мультиколлинеарлик, ҳетероскедакция натижасида юзага келадиган вазиятлар тўғрисида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.