ROTHCHILD & CO ДИРЕКТОРИДАН МАСТЕР-КЛАСС

ROTHCHILD & CO ДИРЕКТОРИДАН МАСТЕР-КЛАСС

Дунёга машҳур Rothchild & Co компаниясининг Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги бўйича директори Павел Евдокимов 2021 йил 28 сентябрда институт талабаларига мастер-класс ўтказди.

Мастер класс аввалида Павел Евдокимов ўзининг фаолияти ҳақида маълумот бериб ўтди ва бугунги тадбирни очиқ мулоқот тарзида ўтказишни таклиф қилди.

 

 

Шундан сўнг тадбир иштирокчилари ўзларининг қизиқтирган саволлари билан мурожаат қилди. Rothchild & Co компаниясининг хизматларидан Ўзбекистондаги асосий фойдаланувчилар таркиби, профессионал инвестицион консультант бўлиб етишиш учун талаб қилинадиган жиҳатлар, компания хизматлари таърифлари,  компания томонидан дунё бўйлаб кўрсатаётган консалтинг хизматлари, IPO амалиётларидаги иштироки, бирлашишлар ва қўшиб олиш амалиётлари натижалари борасидаги иштирокчиларнинг саволларига атрофлича жавоб қайтарилди. Бунда талабаларнинг фаоллигини Pavel Evdokimov алоҳида эътироф этди.

 

 

Мастер-класс жараёнида Rothchild & Co компаниясининг мамлакатимиздаги хусусийлаштириш жараёнларидаги иштироки, хусусан Coca-Cola Bottlers Uzbekistan даги 57 фоизлик давлат улушини хусусийлаштириш амалиёти бўйича фаолияти хусусида қатор саволларга жавоб қайтарилишига тўғри келди.

 

 

Тадбир якунида талабаларнинг Rothchild & Co каби глобал компанияларда стажировка ўташ борасидаги ҳам таклиф, ҳам саволлари Павел Евдокимовда алоҳида қизиқиш уйғотди. Мазкур таклифга жавоб қайтарар экан, биринчи навбатда Ўзбекистондаги ҳамкор ташкилотларда стажировка ўташ лозимлиги ва амалий иш тажрибасига эга бўлгач бу масала кўриб чиқилиши мумкинлигини қайд этиб ўтди.

 

 

Rothchild & Co компаниясининг Ўзбекистондаги ҳамкори UzAssets инвестиция компанияси акциядорлик жамияти бошқарув раиси Азизжон Қаҳҳоров ҳам мастер-классда фаол иштирок этиб, берилган саволларга ўз муносабатини билдирган ҳолда бугунги тадбир учун миннатдорчилик билдирди.

Тадбир якунида мастер-классни бошқариб борган институт ўқув ишлари бўйича проректори профессор А.Туйчиев Павел Евдокимов ва барча иштирокчиларга ўз миннатдорчилигини билдириб ўтди ҳамда бундай тадбирлар келажакда яна бўлиши ражалаштирилаётганлигини таъкидлади.

 

 

19:01 / 2021-09-28
Success helper
Success warning