Қўмита Раис ўринбосари иштирокидаги семинар дарс

Қўмита Раис ўринбосари иштирокидаги семинар дарс

Жорий йилнинг 12-ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси Раис ўринбосари Карабаев Фаррух Эсаналиевич иштирокида “Ўзбекистон Республикаси давлат рақобат сиёсатининг асосий йўналишлари” мавзусида семинар дарс ташкил этилди.





Иқтисодиёт ҳамда Менежмент ва маркетинг кафедралари ташаббуси остида ташкил этилган мазкур тадбир жамоатчиликка маълум бўлган сўнгги айрим воқеалар, иқтисодиёт соҳасида соғлом рақобатга қарши ҳаракатлар ва манфаатлар тўқнашуви, мамлакатнинг ички ва ташқи майдондаги обрўсига таъсир қиладиган, қолаверса бир неча қонунлар бузилиши билан боғлиқ бўлган салбий ҳолатлар юзасидан саволлар ва жавоблар тарзида ўтказилди.






Фаррух Карабаев "УзАвто Моторс” АЖда енгил автомобиллар нархининг асоссиз оширилиши ҳамда бугунги кунимиздаги реал вазият - бензин нархи ошишида “манипуляция ҳолатлари” бўйича талабаларга маълумот етказди.

 

18:22 / 2021-11-16
Success helper
Success warning