Таълим тизими сифатини таъминлашда инновацион менежмент усуллари

Таълим тизими сифатини таъминлашда инновацион менежмент усуллари

2022 йил 27-декабрь куни «Менежмент ва маркетинг» кафедрасида  «Профессор ва етакчи амалиётчи мутахассисларни жалб этган холда талабаларнинг қишки таътили даврида ўқитувчилар учун мастер класс ўтказиш» режасига мувофиқ «Менежмент ва маркетинг» кафедраси профессори Назарова Фотима Хакимовна томонидан Таълим тизими сифатини таъминлашда инновацион менежмент усуллари мавзусида маҳорат дарси олиб борилди.

 

 

Жумладан, маҳорат дарси давомида профессор Назарова Фотима Хакимовна инновацион технологияларнинг таълим тараққиётида тутган ўрни, анъанавий таълимдан инновацион таълимга ўтиш, таълим соҳасида иннавацион менежментни ривожлантиришда жаҳон тажрибасидан фойдаланишнинг аҳамияти ва инновацион технологиялар орқали профессор – ўқитувчиларнинг глобал аудиториясини яратиш хусусида тўхталиб ўтди.

 

 

Профессор-ўқитувчилар билан маҳорат дарси жонли мулоқот кўринишида ташкил этилиб. Кафедра профессор-ўқитувчилар томонидан кўпгина саволлар берилди ва тегишли жавоблар олинди.

23:12 / 2022-12-28
Success helper
Success warning