«5+1» формат-таълим сифатини оширишнинг муҳим шарти

«5+1» формат-таълим сифатини оширишнинг муҳим шарти

 

Бугун, 3 декабрь куни «Суғурта ва пенсия иши» кафедрасининг «Узбекинвест» суғурта компаниясидаги филиалида Тошкент молия институти талабалари учун навбатдаги ўқув машғулотлари бўлиб ўтди. 
 

Компания бош бухгалтери ўринбосари И.Қаҳҳаров «Суғуртада бухгалтерия ҳисоби-ҳисоботи ва унинг моҳияти» мавзусидаги маърузасида реал вақт режимида «1C бухгалтерия» дастурида хўжалик ва молиявий операцияларни акс эттиришнинг ўзига хос хусусиятларини атрофлича ёритиб берди. 
 

Ўқув машғулоти институт талабалари томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди.



 

Ҳафтанинг ҳар шанба кунлари Суғурта ва пенсия иши кафедрасининг «Узбекинвест» суғурта компаниясидаги филиалида ташкил этиладиган ўқув машғулотларида суғурта соҳасига қизиқадиган институтнинг барча талабалари иштирок этиши мумкинлигини маълум қиламиз. 
 

Маълумот олиш учун Суғурта ва пенсия иши кафедрасига мурожаат қилишингизни сўраймиз.

19:20 / 2022-12-03
Success helper
Success warning