Талабаларнинг замонавий билим ва амалий кўникмаларини шакллантириш халқаро тажрибаларга асосан такомиллаштирилмоқда

Талабаларнинг замонавий билим ва амалий кўникмаларини шакллантириш халқаро тажрибаларга асосан такомиллаштирилмоқда

Тошкент молия институтида талабалар томонидан тайёрланаётган курс иши ва малакавий амалиёти ҳисоботларининг сифат ва самарадорлик кўрсаткичларини ошириш ҳамда талабаларда замонавий билим ва амалий кўникмаларни шакллантириш мақсадида жорий йил 25 ноябрдан 29 ноябрга қадар мутахассис тайёрловчи кафедралар томонидан илғор хориж тажрибаси асосида курс иши хамда малакавий амалиёт ҳисоботларини ноанъанавий усулда тайёрлаш бўйича тайёрланган услубий кўрсатмалар тақдимоти ташкил этилди. Мазкур тақдимотларда институт Ўқув ишлари бўйича проректори, Ўқув-услубий бошқарма бошлиғи, факультет деканлари ва мутахассислик кафедралари мудирлари иштирок этди.





 

Тадбир давомида курс иши ва малакавий амалиёт ҳисоботларини илғор хориж тажрибалари асосида тайёрлаш бўйича услубий кўрсатмалар яратиш юзасидан ўзаро фикрлар алмашилди.

19:54 / 2022-11-26
Success helper
Success warning