,,Буджет ҳисоби ва ғазначилик факультети БНҒ-91 гуруҳ талабалари билан биргаликда,,Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи"га ташрифи

,,Буджет ҳисоби ва ғазначилик факультети БНҒ-91 гуруҳ талабалари билан биргаликда,,Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи"га ташрифи

Ватанимиз истиқлоли, халқимизнинг озодлиги ва эркинлиги, келажак авлодларнинг тинч ва фаровон ҳаётини таъминлаш йўлида мардона кураш олиб бориб азиз жонларини фидо қилган, мустабид тузум даврида қатағон қилинган аждодларимиз хотирасини абадийлаштириш, уларнинг фаолияти ва меросини ўрганиш ҳамда тарғиб этиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, ўтган даврда ушбу йўналишда муҳим фармон ва қарорлар қабул қилинди.   Юртимизда 2001 йилдан буён ҳар йили 31 август — «Қатағон қурбонларини ёд этиш куни» сифатида кенг нишонлаб келинмоқда. «Шаҳидлар хотираси» ёдгорлик мажмуаси барпо этилди. «Шаҳидлар хотираси» жамоат фонди, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи ҳамда  ҳудудлардаги олий таълим муассасалари қошида унинг бўлимлари ташкил этилди.

Маҳмудхўжа Беҳбудий, Абдулла Авлоний, Исъҳоқхон Ибрат, Абдурауф Фитрат, Абдулҳамид Чўлпон, Абдулла Қодирий каби улуғ маърифатпарвар аждодларимиз хотирасига бағишланган муҳташам ҳайкаллар, музейлар бунёд этилди, ижод мактаблари фаолияти йўлга қўйилди. Сиёсий қатағон йилларида ноҳақ қурбон бўлган юртдошларимизнинг номларини аниқлаш, уларнинг қолдирган меросини ўрганиш ва кенг жамоатчиликка етказишга қаратилган илмий-тадқиқот ишлари, бадиий ва ҳужжатли асарлар яратилмоқда.



 

00:31 / 2021-11-13
Success helper
Success warning