Талабаларимиз учун «Трастбанк» ХАБ Рақамли филиалида “Умумжаҳон пул ҳафталиги” доирасида мастер-класс ўтказилди

Талабаларимиз учун «Трастбанк» ХАБ Рақамли филиалида “Умумжаҳон пул ҳафталиги” доирасида мастер-класс ўтказилди

Жорий йилнинг 5 апрель куни «Трастбанк» ХАБ Рақамли филиалида Тошкент молия институти "Халқаро валюта-кредит муносабатлари" таълим йўналиши талабалари учун мастер-класс ўтказилди.

 

Унда банк ходимлари, профессор-ўқитувчилар ҳамда талаба-ёшлар иштирок этишди. Тадбирда «Трастбанк» ХАБ Рақамли филиали бошқарувчиси А.Нурмуратов мижозларга кўрсатилаётган масофавий банк хизматларини узлуксиз равишда амалга ошириш, кредит ва бошқа операциялар билан боғлиқ банк хизматларини ўз вақтида ва сифатли бажаришда тезкорликни оширишда рақамли банкнинг аҳамияти каби жиҳатларга урғу берди.

 

 

 

 

Қолаверса, Рақамли филиали томонидан замонавий инновацион технологияларга асосланган, масофадан туриб мижозларнинг электрон тўловларига хизмат кўрсатадиган, шу жумладан, мобил иловалар орқали ўтказишга шароит яратадиган янги банк хизматлари (маҳсулотлари) яратилаётганини таъкидлади.

 

 

Тадбир якунида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар. Мастер-класс талабаларнинг Рақамли банк соҳасидаги билимларини янада бойитишга хизмат қилди.

11:23 / 2023-04-06
Success helper
Success warning