АҚШ элчихонаси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

АҚШ элчихонаси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди


Жорий йилнинг 4 апрель куни АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси маслаҳатчиси Ҳаррис Липссомб бошчилигидаги делегация вакиллари Тошкент молия институтига ташриф буюрди. Меҳмонларни институт ректори, профессор Т.Тешабаев қабул қилди.














Учрашувда АҚШ ҳукумати томонидан глобал миқёсда қўллаб-қувватланадиган таълим грантлари ва лойиҳалари бўйича ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш истиқболлари муҳокама этилди.






Элчихона вакиллари томонидан АҚШ ҳукумати томонидан глобал миқёсда қўллаб-қувватланадиган таълим грантлари ва лойиҳалари бўйича  маълумотлар берилди. Учрашувда АҚШ ҳукуматининг Fulbright (Fulbright scholarship) стипендияси дастури орқали ўқитувчилар алмашинуви доирасида АҚШнинг Чикаго штатида жойлашган Шимолий-Шарқий Illinoys университети профессори Нонт Дҳиенсири томонидан 1 ой давомида ТМИ талабалари ва профессор-ўқитувчилари учун машғулотлар олиб борилиши айтиб ўтилди.





 

19:00 / 2023-04-04
Success helper
Success warning