Халқаро конференциялар илм-фан тараққиётига хизмат қилмоқда

Халқаро конференциялар илм-фан тараққиётига хизмат қилмоқда

Институтда 2022 йил 11 ноябрь куни “Менежмент ва маркетинг” кафедраси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт Стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 мартдаги 101-F- сон фармойиши асосида Ижтимоий-иқтисодий барқарорликни таъминлашда инновацион менежмент: муаммо ва ечимлар” мавзусида Халқаро миқёсидаги илмий-амалий Конференция бўлиб ўтди.

 

Ушбу тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, нуфузли хорижий ОТМлари профессор ўқитувчилари ҳамда иқтисодчи олимлар, Академиклар, соҳа мутахассислари, мустақил изланувчилар, таянч докторантлар ҳамда иқтидорли талабалар иштирок этишдилар.

 

Конференциянинг очилиш қисмида Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси академиги, и.ф.д., профессор. Ғуломов Саидахрор Саидахмедович,  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати, и.ф.д., профессор, Жумаев Нодир Хосиятович,  Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академияси “Менежмент назарияси ва амалиёти” кафедраси мудири и.ф.д., профессор Рахимова Дилфуза Нигматовна,  Г.В.Плеханов номидаги Россия Иқтисодиёт Университети Тошкент шаҳар филиали профессори. и.ф.д., Исламов Бахтиёр Анварович, Ҳиндистон Менежментни ривожлантириш департаменти директори PhD. Биной Жой Каттадийил (Binoy Joy Kattadiyil), Австралиянинг Кертин университети (Curtin University) доценти Осаро Аигбогун, ИИВ Академияси профессори, и.ф.д., полковник Қобилов Шариф Рахимович, Тошкент халқаро вестминстр университети кафедра мудири PhD. Kiran Prabha, ТМИ “Менежмент ва маркетинг” кафедраси мудири DSc. Аллаяров Шамсиддин Амануллаевич ҳамда ТМИ Менежмент (тармоқлар ва соҳалар бўйича) мутахассислиги М-5 – гуруҳи магистиранти Ҳусанов Азимжон Нозимжоновичлар ўз маърузалари билан иштирок этишди. Маърузалар жуда мазмунли ва фикр мулоҳазаларга бой тарзда бўлиб ўтди.

 

 

 

 

Куннинг иккинчи ярмида анжуман қуйидаги илмий йўналишлар бўйича шўбаларда давом этди:

 

  • Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясини амалга оширишнинг концептуал жиҳатлари.

 

  • Инновацион менежмент назариясига замонавий қарашлар ва концепциялар.

 

  • Замонавий менежмент: муаммо ва ечимлар.

 

  • Иқтисодий-молиявий барқарорликни таъминлашда инновацион менежмент ва унинг халқаро тажрибалари.

 

  • Иқтисодиётни инновацион ривожлантириш ва бошқариш истиқболлари.

 

Конференция давомида ижтимоий-иқтисодий барқарорликни таъминлашда, мамлакат тараққиётини юксалтиришда инновацион менежментга доир масалалар таҳлил қилинди ва улар юзасидан тегишли таклиф-тавсиялар ишлаб чиқилди.

 

11:29 / 2022-11-16
Success helper
Success warning