Тошкент молия институтида Шавкат Мирзиёевнинг «Янги Ўзбекистон Стратегияси» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Тошкент молия институтида Шавкат Мирзиёевнинг «Янги Ўзбекистон Стратегияси» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Бугун, 22 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Янги Ўзбекистон стратегияси» деб номланган китоби тарғибот тадбири ўтказилди.

 

Тадбирга меҳмон сифатида ташриф буюрган сиёсий фанлар доктори, профессор Муқимжон Қирғизбоевнинг маърузасидан маълум бўлишича, мазкур китоб муқаддима, 7 бўлим ва хотимадан иборат бўлиб, унда Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастури ҳам ўз ифодасини топган. Жумладан, Янги Ўзбекистон стратегиясини тузиш, халқпарвар давлат шакллантириш, миллий иқтисодиётни ривожлантириш, адолатли ижтимоий сиёсат юргазиш, маънавий тараққиётга эришиш, хавфсизлик ва ташқи сиёсатни барқарорлаштириш ҳамда  умумбашарий масалаларга эътибор қаратилган.

 

 

 

 

 

 

 

 

Тадбири давомида талаба-ёшлар маънавиятида китобнинг ўрнини қанчалик бебаҳо эканлигини эътироф этувчи «Буюклик сири» мавзусида ёзувчи ва таржимон Фахриддин Содиқнинг тавсиялари ҳам талабалар эътиборига етказилди.

 

 

 

 

 

17:05 / 2021-09-22
Success helper
Success warning