Тошкент молия институти томонидан 21-сонли меҳрибонлик уйи болажонларига «Янги йил» байрам совғалари топширилди

Тошкент молия институти томонидан 21-сонли меҳрибонлик уйи болажонларига «Янги йил» байрам совғалари топширилди

Янги йил ҳаммадан кўра болажонларга катта қувонч ва орзу-умидлар бағишлайди.

Шу сабаб қиш фасли келиши билан жажжи қалблар қувончга тўлади. Болажонларнинг ана шундай қувончларига шерик бўлиш, уларни янада хурсанд қилиш ва айниқса, меҳр ва эътиборга муҳтож бўлган болаларни байрам билан қутлаш мақсадида Тошкент молия институти жамоаси томонидан Юнусобод туманида жойлашган 21-сонли меҳрибонлик уйи болажонларига «Янги йил» байрами муносабати билан байрам совғалари топширилди.

Эртак қаҳрамонлари, қорбобо ва қорқиз ташриф буюрган тадбир болажонларга янги йил кайфиятини бағишлади. 
Тадбир давомида болажонларнинг ҳар бирига институт раҳбарияти томонидан китоблар ва байрам совғалари топширилди.




















17:35 / 2021-12-30
Success helper
Success warning