Тошкент молия институтида  ёнғин хавфсизлиги бўйича ўқув тактик машғулот бўлиб ўтди

Тошкент молия институтида  ёнғин хавфсизлиги бўйича ўқув тактик машғулот бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 11 ноябрь куни Тошкент молия институтида ёнғин хавфсизлиги бўйича ўқув тактик машғулот бўлиб ўтди. 

Мазкур машғулот тадбирида Юнусобод тумани Фавқулодда вазиятлар ходимлари, бўлим бошлиқлари Р.Мухамедов, З.Бердиқулов, декан муовинлари, педагог-ходимлар, талабалар ва ишчи-ходимлари иштирок этишди.








Ушбу ўқув тактик машғулотни бошлашдан аввал институт ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Ў.Т.Нарбаев сўзга чиқиб, ўқув тактик машғулотни очиб берди. 





Юнусобод тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи А.Кенжақулов ёнғин содир бўлганда, ёнғинни қандай бартараф қилиш, жабрланганларга қандай қилиб ёрдам бериш тўғрисида маъруза қилди. 

Туман инспектори Н.Қўчқоров ва тезкор бўлинма ходимлари томонидан махсус техник-воситалар орқали тактик машғулотлар амалда кўрсатиб берилди.


21:02 / 2021-11-14
Success helper
Success warning