Банк иши факультетида талабалар ўртасида   «Заковат» интеллектуал ўйини ўтказилди..

Банк иши факультетида талабалар ўртасида   «Заковат» интеллектуал ўйини ўтказилди..

Тошкент молия институти Банк иши факультети фаол ва талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, иқтидорли талабаларни саралаб олиш мақсадида жорий йилнинг 16 ноябрь куни  факультет иқтидорли талабаларидан ташкил топган гуруҳлар ўртасида «Заковат» интеллектуал ўйини ўтказилди.





Талабаларнинг шахсий изланишлари ва дарс машғулотларида ўтилган мавзулар бўйича ўзаро беллашган талабалар ўзларининг зукколик ва ҳозиржавобликларини намоён этдилар. Ўйин ташкилотчиси томонидан тайёрланган саволлар иштирокчиларда ўзаро фирк алмашишга чорлаб, ўйиннинг юқори савияда ўтишини таъминлади.




Ўйинда жами 7 та жамоа иштирок этдилар. Ўзбек гуруҳлари ўртасида БИА-91 гуруҳи талабаларидан ташкил топган «Аристократлар» жамоаси, рус гуруҳлари ўртасида эса БИА-31 гуруҳидан «Ҳумо» жамоалари ғолиб бўлдилар.

Бундай машғулотлар талабаларнинг ўқишдан бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ва дунёқарашини бойитишда аҳамиятлидир.


01:20 / 2021-11-17
Success helper
Success warning