Научные мероприятия

Магистрантлар,  таянч докторантлар, докторантлар, мустақил изланувчилар, эркин тадқиқотчилар ва профессор-ўқитувчиларга!

 

    Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги билан ҳамкорликда 2020 йилнинг 27 февраль куни соат 15.00да институтнинг “Фаоллар зали”да “SPRINGER NATURE” компанияси базасидан фойдаланиш бўйича семинар-тренинг ўтказилиши режалаштирилган.

 

    Семинар якуни бўйича компаниянинг электрон ресурсларидан 2020 йил 1 январдан бошлаб, республикамиздаги 100 та олий таълим ва илмий тадқиқот институтларига, бепул фойдаланиш имконияти тақдим этилмоқда.

 

    Шунингдек, тадбирда Scopus, Web of Science рўйхатидаги журналларга мақолалар тайёрлаш ва чоп эттириш бўйича амалий кўрсатмалар берилади ҳамда тақдимотлар ўтказилади.

 

    Шу муносабат билан ушбу семинар-тренингда ингститут магистратура бўлимининг 1-босқич талабалари, таянч докторантлари, докторантлари, мустақил изланувчиларининг тўлиқ тарзда иштирок этишлари талаб этилади.

 

    Семинар-тренинг ўтказилиши режалаштирилаётган вақт мобайнида дарс машғулотлари бўлмаган эркин тадқиқотчилар ҳамда профессор-ўқитувчиларнинг ҳам иштирок этишлари сўралади.

 

 


Hujjat ochilmadimi?  Yuklab oling

Success helper
Success warning