“Карьера кунлари” меҳнат ярмаркасига марҳамат !

“Карьера кунлари” меҳнат ярмаркасига марҳамат !

Мулкчилик шаклидан қатъий назар барча корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари диққатига!

 

ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ

 

2019/2020 ўқув йилида институтни битирадиган бакалавриат таълим йўналиши ва магистратура мутахассисликлари битирувчиларини иш ўринларига тақсимлаш жараёни бошланганлигини маълум қилади

 

 2019-2020 йилида институтни тамомлаётган битирувчиларга турли корхона ва ташкилотлардан 2000 га яқин буюртмалар келиб тушган. Шу билан бирга, битирувчиларни ишга тақсимлашда республикамизнинг барча ҳудудларини қамраб олиш, юқори малакали мутахассисларга эҳтиёжи бор корхоналарнинг талабларини қондириш ва битирувчиларга тақсимот жараёнида иш жойини танлаш имкониятини кенгайтириш мақсадида институт томонидан буюртмалар қабул қилиш давом этмоқда. Институтни тамомлаётган кадрларга эҳтиёжи мавжуд хўжалик субъектлари раҳбарлари талабнома ва сўров хати билан 2020 йил 12 февралгача институт ректоратига мурожаат қилишлари мумкин. Талабномада буюртмачининг реквизитлари (почта манзили, телефон рақами) ҳамда таклиф этилаётган лавозим тўғрисидаги маълумотлар тўлиқ кўрсатилиши талаб қилинади.

 

 Бундан ташқари, мутахассисларга эҳтиёжи бор барча корхона ташкилотларни, шунингдек, туманлардаги ҳокимликлар, Аҳолини бандлигига кўмаклашиш маркази масъул ходимларини битирувчилар билан бевосита суҳбат ўтказиш, ишга танлаб олиш ҳамда шартномалар расмийлаштириш учун  2020 йил 14-15 феврал кунлари  соат 10:00 дан 17:00 гача институтда ўтказиладиган “Карьера кунлари” меҳнат ярмаркаси тадбирларига стенд ва тақдимот материаллари билан иштирок этишга таклиф этамиз.

 

 Битирувчилар тўғрисидаги батафсил маълумот билан институт веб-сайти ( http//tfi.uz ) да “Битирувчилар” бўлимида танишиш мумкин.

 

 Йўналишлар бўйича битирувчилар кесими:

 

2019/2020 ЎҚУВ ЙИЛИДА БИТИРУВЧИ БАКАЛАВРЛАР ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ

 

 

2019/2020 ЎҚУВ ЙИЛИДА БИТИРУВЧИ МАГИСТРЛАР ТЎҒРИСИДА  МАЪЛУМОТ

 

 

Маълумотлар учун телефон: 71-234-41-39, факс; 71-234-11-48, тел: 97-410-78-64, Ў.Дўсбоев

Тошкент молия институтининг Буюртмалар портфелини шакллантириш, битирувчиларни ишга тақсимлаш ва мониторинги бўлими

Манзил: 100000,Тошкент шаҳри, Амир Темур шоҳ кўчаси 60А-уй,  E-mail: marketing@tfi.uz

 

 

16:59 / 2020-02-24
Success helper
Success warning