ТАЛАБАЛАР ДИҚҚАТИГА!

ТАЛАБАЛАР ДИҚҚАТИГА!

 Ҳурматли талаба-ёшлар!

 

 Сиз 2020/2021 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендияси, Навоий ва Ислом Каримов номидаги давлат стипендиялари танловида иштирок этмоқчимисиз?

 

 Унда шошилинг!

 

 Институт иқтидорли талабаларининг илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш бўлими Сизларга ушбу танловда иштирок этиш имкониятини тақдим этади.

 

 2020 йил 10-15 февраль кунлари дарс машғулотларидан кейин 1, 2, 3-курс талабалари учун Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендиати, Навоий ва Ислом Каримов номидаги давлат стипендиатлари иштирокида мазкур танловда қатнашиш тартиби ва шартлари бўйича учрашув ўтказилади.

 

 Учрашув дарс машғулотларидан кейин, танловда иштирок этмоқчи бўлган талабалар сонидан келиб чиқиб белгиланади.

 

 Танловда иштирок этмоқчи бўлган талаба ўзи ҳақидаги қуйидаги маълумотларни иқтидорли талабаларнинг илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш бўлими телеграмига 2020 йил 7 февралга қадар жўнатишларини сўраймиз.

 

 1. Талабанинг фамилияси, исми ва отасининг исми.

 

 2. Талаба ўқийдиган факультет, таълим йўналиши ва гуруҳ рақами.

 

 3. Телефон рақами.

 

 Факультетлар кесимида танловда иштирок этмоқчи бўлган талабалар рўйхати шакллангандан сўнг учрашув санаси ва вақти белгиланади. Бу ҳақда Сизга 2020 йил 8 февраль куни маълум қилинади.

 

 Бўлимнинг телеграм рақами: (94) 218-11-96.

 

19:55 / 2020-02-04
Success helper
Success warning