“Энг яхши илмий мақола” онлайн конференция

“Энг яхши илмий мақола” онлайн конференция

Тошкент молия институтида 2020 йил 11 май куни талабалар ва магистрантлар ўртасида “Ўзбекистонда банк, молия ҳамда бухгалтерия ҳисобини ривожлантиришнинг долзарб муаммолари ва уларнинг ечимлари” мавзусида “Энг яхши илмий мақола” онлайн конференция-танлови ўтказилади

Мамлакатимизда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишда энг муҳим чора карантин тартиби жорий қилиниши сабабли мазкур конференция-танлов  онлайн режимида ўтказилади.

Конференцияда иштирок этишни хоҳловчи  талабалар ва магистрантлар қуйидаги йўналишларда мақолалари  билан иштирок этишлари мумкин:

👉 Мамлакатимизда иқтисодий-ижтимоий соҳаларни ривожлантириш орқали Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги имижини янада юксалтириш;

👉 Ўзбекистонда молия, банк ва солиқ тизимида рақамли технологияларни қўллаш имкониятлари;      

👉 Иқтисодий ривожланишни рағбатлантириш, ишбилармонлик муҳити ва инвестициявий жозибадорликни яхшилаш масалалари;

👉 Банк ва молия тизимини ислоҳ қилиш ҳамда соҳага замонавий бозор механизмларини жорий этиш истиқболлари;

👉 Бухгалтерия ҳисоби тизими ҳамда молиявий ҳисоботларни халқаро стандартларга мослаштириш йўналишлари.

 

Конференция-танловга келиб тушган мақолалар юзасидан “Энг долзарб мавзудаги мақола”, “Энг яхши илмий асосланган мақола”, “Энг яхши инновацион ғоя” номинациялар бўйича танлов ўтказилади. Ғолиб талабаларнинг мақолалари мамлакатимизнинг етук олимлари қатори Тошкент молия институтининг “Ҳалқаро молия ва ҳисоб”  илмий-электрон журналида  нашр этилади ва махсус фахрий ёрлиқ билан тақдирланади. Саралаш комиссиясидан муваффақиятли ўтган барча мақолалар илмий-амалий конференция тўпламида нашр этилади.

Мақолалар 2020 йилнинг 5 майигача ўзбек,  рус ва инглиз тилларида электрон шаклда қабул қилинади. Мақола муаллифи конференция ўтказиладиган кундан беш кун олдин ташкилотчи билан боғлиниб иштирокини тасдиқлаши шарт. Конференция ZOOM Cloud Meetings орқали онлайн ўтказилади, рўйхатдан ўтган қатнашчилар конференцияга телеграм орқали таклиф қилинадилар. Мақолалар khalikulova78@mail.ru электрон почтаси ҳамда +998977488422 рақамли телеграмм алоқаси орқали қабул қилинади.

19:00 / 2020-04-09
Success helper
Success warning