ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ ЙЎЛИДАГИ ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК

ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ ЙЎЛИДАГИ ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК

      2020 йил 27 май куни Тошкент молия институти Давлатий молия кафедраси халқаро ҳамкорлик фаолияти доирасида Қозоғистоннинг Қарағанда давлат иқтисодиёт университети билан ҳамкорликдаМолиянинг долзарб масалаларимавзусида видеоконференция бўлиб ўтди, унда замонавий молиянинг ҳолати билан бир қаторда, олий таълим муассасалари ўртасидаги келажакдаги халқаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Конференцияда Иқтисодиёт факультети декани, академик Е.А. Букетов номидаги Қарағанда давлат университети Ёшлар тадбиркорлиги маркази раҳбари, и.ф.н., профессор Хусаинова Жибек Сеитовна, илмий-инновацион ишлар бўйича декан муовини Жартай Занибек Маратович,Молия кафедраси мудири Акбаев Ербулсин Турсунович иштирок этдилар ва пандемия шароитида таълим соҳасидаги халқаро ҳамкорлик бўйича ўз таклифлари билан ўртоқлашдилар. Тошкент молия институти томонидан конференциядаДавлатий молиякафедраси мудири, и.ф.д., профессор Т.С.Маликов ва кафедра ўқитувчилари иштирок этдилар.

Конференция натижаларига кўра, маърузачилар билан кадрлар алмашиш дастурларини амалга ошириш, академик ҳаракатчанликни таъминлаш, қўшма халқаро лойиҳаларда иштирок этиш, халқаро конференцияларни ташкил этиш, ҳамкорликда ўқув адабиётларини нашр этиш бўйича келишувларга эришилди.

14:59 / 2020-06-02
Success helper
Success warning