Ўзбекистон фан арбобидан семинар-тренинг дарслари

Ўзбекистон фан арбобидан семинар-тренинг дарслари

 Ўзбекистон фан арбоби, и.ф.д.,проф. Аҳмаджон Ўлмасов томонидан Магистратура бўлими “Менежмент” ҳамда “Корпоратив молия ва қимматли қоғозлар” таълим йўналишлари биринчи курс тенгловчилари учун “Фойда ва зарар” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.

 Семинар-тренингни интерактив мулоқот шаклида ўтказиш давомида фойданинг турлари, унинг ўзгаришига қандай омиллар таъсир кўрсатиши, фойдани максималлаштириш, зарар ва банкротлик, риск ва унга муносабат, харажатларни қоплаш қонуни ҳамда фойданинг миқдори ва унга таъсир этувчи омиллар каби қизиқарли мавзуларда сўз юритилиб, унда ўқитишнинг экспресс-сўров ҳамда ақлий ҳужум методларидан фойдаланилди. Машғулотда тингловчилар фаол иштирок этдилар. Семинар-тренинг иштирокчиларида кўпгина долзарб масалалар юзасидан фикрлар уйғонди ва улар дарс сўнгида ўзларини қизиқтирган саволларга муносиб жавоб олдилар.

 

17:29 / 2019-10-08
Success helper
Success warning