“СУҲБАТДАН МУВАФФАҚИЯТЛИ ЎТИШ СИРЛАРИ” МАВЗУСИДА СЕМИНАР-ТРЕНИНГ

“СУҲБАТДАН МУВАФФАҚИЯТЛИ ЎТИШ СИРЛАРИ” МАВЗУСИДА СЕМИНАР-ТРЕНИНГ

    2020 йил 8 февраль куни Бюджет ҳисоби ва ғазначилик факультети Хотин-қизлар кенгаши раиси Н.К.Шаисламова томонидан факультет талабалари учун семинар-тренинг ташкил этилди.

 

    “Суҳбатдан муваффақиятли ўтиш сирлари” мавзусидаги семинар-тренинг психолог Ю.Б.Умарова томонидан ўтказилди. Мазкур семинар-тренингда психолог Юлдуз Умарова томонидан талабалар олий таълим муассасаларини битирганларидан сўнг, турли ташкилот ва компанияларга ишга кираётган вақтларида юзага келадиган муаммолар ва қийинчиликлар ҳамда уларни енгиб ўтиш сирлари ҳақида маълумотлар берилди. Шунингдек, муваффақиятли иш бошлашда, CV (Curriculum Vitae) – маълумотнома тўлдиришда нималарга аҳамият қаратиш керак эканлигини талабаларга ўргатилди.

 

15:29 / 2020-02-10
Success helper
Success warning