“Молия” факультети “Халқаро молия-кредит” кафедраси ҳафталиги доирасида маърузалар залида “Фавқулодда вазиятлар ва фавқулодда вазиятлар содир бўлганда эвакуация қилиш тартиби” мавзусида ўтказилган тадбир

“Молия” факультети “Халқаро молия-кредит” кафедраси ҳафталиги доирасида маърузалар залида “Фавқулодда вазиятлар ва фавқулодда вазиятлар содир бўлганда эвакуация қилиш тартиби” мавзусида ўтказилган тадбир

 2019 йил 8 октябрь куни “Халқаро молия-кредит” кафедраси томонидан “Фавқулодда вазиятлар ва фавқулодда вазиятлар содир бўлганда эвакуация қилиш тартиби” мавзусида  тадбир ўтказилди.

 

 Тадбирни Тошкент молия институти Мураббийлар кенгаши раиси и.ф.н., доцент У.Ражабов очиб берди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Фуқаро муҳофазаси институти “Радиацион кимёвий тиббий биологик муҳофаза” кафедра бошлиғи полковник Бахтиёр Ҳайдаров ҳамда институт катта ўқитувчиси Лилия Галимова иштирок этдилар.

 

 Ушбу давра суҳбатида фавқулодда вазиятлар содир бўлганда уларнинг талофатларини бартараф этиш, фавқулодда вазиятлар натижасида шикастланганда ўз-ўзига ва ўзаро ёрдам бериш, хавфли вазиятларни олдиндан кўра билиш, баҳолаш ва улардан муҳофазаланиш йўлларини топишни ўрганиш масалалари кўриб чиқилди. Мазкур давра суҳбати  талабалар билан жонли тарзда олиб борилди ва талабаларда катта таасурот қолдирди.

 

 Институт мутахассислари томонидан берилган маълумотлар талабаларда фавқулодда вазиятларда ҳаракатланиш ҳақида тасаввур, тушунча ва кўникмалар ҳосил қилди. Давра суҳбати якунида талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан фаол иштирок этиб, мутахассислар томонидан тегишли жавоблар олдилар.

 

17:42 / 2019-10-10
Success helper
Success warning