Ғазначилик тизимини такомиллаштириш муаммолари

Ғазначилик тизимини такомиллаштириш муаммолари

     30 январь куни “Бюджет ҳисоби ва ғазначилик иши” кафедраси томонидан “Замонавий шароитда бюджет тизимини бошқариш ислоҳотлари ва ғазначилик механизмини такомиллаштириш” мавзусида илмий семинар ўтказилди.

 

     Илмий семинарда Бюджет ҳисоби ва ғазначилик факультети декани Р.Саидов, “Бюджет ҳисоби ва ғазначилик иши” кафедраси мудири И.Қўзиев, кафедра профессор ўқитувчилари, кафедра қошида ташкил этилган “БЮДЖЕТ НАЗОРАТЧИСИ” ва “ЁШ ҒАЗНАЧИ” илмий тўгараги аъзолари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ўқув маркази директори биринчи ўринбосари, иқтисод фанлари доктори проф. Д.Х.Пулатов иштирок этдилар.

 

     Илмий семинарда солиқ-бюджет сиёсатига стратегик ёндошувни татбиқ этиш мақсадида ўрта муддатли бюджет асосларини ишлаб чиқиш ҳамда йиллик бюджетни шакллантиришнинг янги “Натижага йўналтирилган бюджет” тизимини жорий этилишида ғазначилик тизими фаолиятини самарали ташкил этиш масалалари муҳокама этилди.

 

22:09 / 2020-02-02
Success helper
Success warning