Халқаро ҳамкорлик доирасида

Халқаро ҳамкорлик доирасида

2019 йил 12 март куни халқаро ҳамкорлик доирасида Тошкент молия институтининг «Бизнес ва тадбиркорлик» кафедраси ҳамда Урал давлат иқтисодиёт университетининг “Молиявий менежмент” кафедраси ва М.Козибаев номидаги Қозоғистон давлат  университети “Молия ва менежмент” кафедраси билан ҳамкорликда ёш олим ва талабаларнинг “Давлатнинг молиявий тизимини ривожлантиришда рақамлаштиришнинг роли” мавзусидаги Халқаро олий ўқув юртлариаро илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.

Анжуман иштирокчиларига УрДИУ “Молиявий менежмент” кафедраси мудири Закирова Елина Рафиковна, М.Козибаев номидаги ҚДУ “Молия ва менежмент” кафедраси мудири Юлия Валеиевна ва ТМИ “Бизнес ва тадбиркорлик” кафедраси мудири Ергашев Еркин Ираковичлар кириш сўзлари билан мурожат қилдилар.

Видеоконференция модератори Касимова Наргиза Сабитдажановна бугунги кундаги дунёдаги геосиёсий вазиятни ҳисобга олган ҳолда, иқтисодиётни рақамлаштириш масалаларининг долзарблиги, шунингдек, мазкур тадбирни ОТМларнинг ўзаро ҳамкорликдаги аҳамиятини таъкидлаб ўтди. Анжуман экспертлари мамлакат иқтисодиётини рақамлаштириш янги бизнес-моделларни пайдо бўлишига ва мавжудларини ўзгаришига таъсири ҳамда молиявий тизимни такомиллаштиришда рақамли технологиялар аҳамиятига эътибор қаратдилар.

Видеоконференцияда ёш олим-тадқиқотчилар, магистр ва талабалар қизиқарли тақдимотлари билан иштирок этишди. Видеоконференциянинг асосий мавзуси ва мақсади – мамлакат иқтисодиётини рақамлаштириш даврида  ташкилотлар трансформациясига бўлган келгусидаги илмий йўналишларни таҳлил қилишдир.

Рақамлаштириш масалаларини муҳокамаси иштирокчиларга фақатгина бу соҳадаги мавжуд муаммоларни аниқлаш ва муҳокама қилишга ёрдам берибгина қолмасдан, балки улардан чиқиш йўлларини белгилашга кўмаклашди. Шунингдек, анжуман иштирокчилари томонидан мазкур масаларни юқори даражадаги мутахассисларни ва ҳукумат, бизнес, илм вакилларини жалб етган ҳолда кўриб чиқиш қарори қабул қилинди

15:32 / 2021-01-06
Success helper
Success warning