“Аёл–оиланинг ҳам чироғи, ҳам чароғбони” мавзусида давра суҳбати

“Аёл–оиланинг ҳам чироғи, ҳам чароғбони” мавзусида давра суҳбати

2019 йил 15 март куни “Чет тиллари” кафедраси профессор-ўқитувчилари 1-маърузалар залида Аёл–оиланинг ҳам чироғи, ҳам чароғбони” мавзусида давра суҳбати ўтказдилар. Ушбу тадбирга Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулчехра Носирова ва Шухрат медали сохиби Расулхон Қодирхоновлар ташриф буюрдилар. Тадбирни мураббийлар кенгаши раиси, дотсент У. Раджабов очиб бериб, аёлларнинг мамлакат, жамият ва оилада тутган ўрни ҳақида фикр юритди. Шундан сўнг, тадбир меҳмонлари “Меҳр-шафқат ва садоқат тимсоли-аёл”, “Улуғ ва табаррук зот-Она” мавзулари ҳақида ўзларининг тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда қизиқарли суҳбат олиб бордилар. Давра суҳбатини “Чет тиллари” кафедраси катта ўқитувчиси Р. Азимбаева давом эттитиб, мустаҳкам оилани барпо этиш аёлга бўлган ҳурмат орқали, эъзоз орқали яратилиши мумкинлигини айтиб ўтди. Тадбир сўнгида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга санъат вакилларидан жавоблар олишди.

 

15:34 / 2021-01-06
Success helper
Success warning