Талаба-ёшлар ва ректор учрашуви

Талаба-ёшлар ва ректор учрашуви

2021 йилнинг 12 апрель санасида ректоримиз Тўлқин Тешабаев ва институтимизнинг ташаббускор талабалари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

 

Мазкур учрашув мамлакатимиз ёшлари орасида кенг тарқалган муаммолар:

  • Талаба ёшларнинг иш билан бандлик масалалари;
  • Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш;
  • Моддий ҳимояга муҳтож қатламни қўллабқувватлаш…

доирасида савол-жавоб ҳамда таклифлар асосида ўтди.

 

“Сиз талаба-ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ислоҳотларни амалга оширишда етакчи драйверларига айлантириш, фаол фуқаролик позицияга эга бўлишингизда барча шароитларни яратиш бу бизнинг олдимиздаги улкан вазифа ҳамда мажбуриятимиздир” – дея такид этдилар Тўлқин Закирович.

 

Ўз навбатида, талабалар ҳам институт раҳбариятига саволлари ва таклифлари билан мурожаат қилдилар. Улардан базиларини қуйида мисол тариқасида келтирамиз.

- Институт АРМнинг иш фаолиятидаги камчиликлар (24 соатлик ишлаш тартибини йўлга қўйиш таклифи);

- Чет тилларини пухта эгаллашдаги мавжуд муаммолар (Барча курслар кесимида IELTS тизими доирасида мусобақалар ташкил этиш таклифи);

- Спорт тўгаракларида оммавий иштирокнинг сустлиги (Институтлараро, икки томонлама Ректорлар кубоги ва рағбати)

- Амалий коникамаларнинг назариядан пастлиги (Ўқув жараёнида дастурий таъминотлар билан ишлаш тизимини кенгайтириш таклифи).

 

15:11 / 2021-04-12
Success helper
Success warning