Тошкент молия институти ҳамда Тошкент шаҳар фавқулотда вазиятлар бошқармаси ҳодимлари билан хамкорликда “Аҳолини зилзила вақтида тўғри ҳаракат қилишга тайёрлаш” мавзусидаги ўқув семинар-тренинг машғулотлари ўтказилди

Тошкент молия институти ҳамда Тошкент шаҳар фавқулотда вазиятлар бошқармаси ҳодимлари билан хамкорликда “Аҳолини зилзила вақтида тўғри ҳаракат қилишга тайёрлаш” мавзусидаги ўқув семинар-тренинг машғулотлари ўтказилди

2019 йил 28 март куни Тошкент молия институти фаоллар залида Бухгалтерия ҳисоби ва аудит факультети ҳамда Тошкент шаҳар фавқулотда вазиятлар бошқармаси ходимлари билан хамкорликда “Аҳолини зилзила вақтида тўғри ҳаракат қилишга тайёрлаш” мавзусидаги ўқув семинар-тренинг машғулотлари ўтказилди. Мазкур ўқув семинарда Тошкент шахар фавқулотда вазиятлар бошқармаси “Аҳоли ва раҳбарлар таркибини тайёрлаш маркази” бошлиғи лейтенант А.Рустамов, қутқарув ёрдам командири катта лейтенант М.Миркаримов, “Аҳоли ва раҳбарлар таркибини тайёрлаш маркази” катта ўқитувчиси Н. Смайлов ва институти мураббийлар кенгаши раиси У.Ражабов, институт мехнат мухофазаси бўлими бошлиғи М.Юлдашева, “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” факультети декан муовини С. Шеров ҳамда Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” факультет академгуруҳ мураббийлари ва факультет талабалари қатнашдилар.

Семинар-тренинга таклиф этилган мутахассислар томонидан зилзила оқибатида юзага келиши мумкин бўлган вазиятлар, бино ва иншоотларнинг вайрон бўлиши, кўп сонли ёнғин ўчоқларининг юзага келиши, юқумли касалликлар ўчоқларининг авж олиши, аҳоли пунктларида коммунал ва транспорт инфратузилмаларининг издан чиқиши каби ҳолатлар юзасидан талабаларга атрофлича тушунчалар берди.Талабаларнинг зилзила вақтида тўғри ҳаракат қилишга тайёрлаш ва уларнинг билим ва кўникмаларини янада ошириш ва унда ҳаракатланиш қоидалари билишлари кераклиги алохида таъкидланди.

Ўқув семинари сўнгида талабалар институт ҳовлисида ташкил этилган амалий семинарда иштирок этишди. Унда бугунги кунда республикамизда қўлланилаётган қутқарув анжомлари, авария-қутқарув машиналари, уларнинг тузилиши ва ишлаш тартиби тўғрисида тадбир қатнашчиларига мутахассислар томонидан тўлиқ маълумот берилди. Шу билан биргаликда, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга тўлиқ жавоб олдилар.

 

15:36 / 2021-01-06
Success helper
Success warning