Президент қарорлари амалда ижро этилди

Президент қарорлари амалда ижро этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2909-сонли, 2017 йил 27 июлдаги “Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3151-сонли, 2018 йил 5 июндаги “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3775-сонли қарорларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида 2019 йил 12 мартда институт ректорининг “Институтга Россия Федератсияси Ҳукумати ҳузуридаги Молия университети профессорининг ташрифини ташкил этиш тўғрисида”ги 212-сонли буйруғи қабул қилиниб, юқорида номлари келтирилган қарорларда олий таълим муассасаларидаги ўқув жараёнига етакчи хорижий мутахассисларни мунтазам равишда жалб этиш вазифаларининг ижроси таъминланди.

Хусусан, Тошкент молия институти ҳамда Россия Федератсияси Ҳукумати ҳузуридаги молия университети ҳамкорлиги доирасида 2019 йилнинг 27мартидан 1 апрелига қадар Тошкент молия институтида “Бюджет ҳисоби ва ғазначилик иши” кафедраси ташаббуси билан Россия Федератсияси Ҳукумати ҳузуридаги молия университетининг “Жамоат молияси” Департаменти профессори, и.ф.д. Олга Владиленовна Макашина иштирокида “Бюджет ҳисоби” ва “Ғазначилик” фанлари бўйича маърузаларни “Маҳорат дарслари” сифатида ташкил этилди.

Маърузалар давомида талабалар ўзларининг саволларига тўлиқ жавоб олдилар. Хорижлик мутахассис и.ф.д., профессор О.В.Макашинанинг “Бюджет ҳисоби” ва “Ғазначилик” фанлари бўйича маърузалари қизиқарли ва мазмунли бўлиб ўтди.

 

15:37 / 2021-01-06
Success helper
Success warning