“АЛТEРРА” халқаро бизнес ўқув марказининг етакчи мутахассиси томонидан мастер-класс дарси

“АЛТEРРА” халқаро бизнес ўқув марказининг етакчи мутахассиси томонидан мастер-класс дарси

2019 йил 30 март куни “Бюджет ҳисоби ва ғазначилик иши” кафедраси томонидан Ўзбекистон аудиторлар Палатаси билан ҳамкорликда “АЛТEРРА” халқаро бизнес ўқув марказининг етакчи мутахассиси Косоветс Любов Владимировна томонидан профессор-ўқитувчилар, илмий тадқиқотчилар, магистрантлар, талабалар ва амалиётчи аудиторлар учун мастер-класс ташкил этилди.

Мастер-класс давомида мамлакатимизда аудиторлик фаолияти соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ўзгаришлар, аудиторлик фаолияти миллий стандартларини халқаро стандартларга ўтказиш, халқаро стандартлар асосида аудиторлик текширувларини ўтказишнинг истиқболлари хусусидаги маърузалар тингланди. Халқаро миқёсда аудит соҳасида рўй бераётган сўнгги ўзгаришлар тўғрисида ахборот берилди. Аудитнинг халқаро стандартларини тадқиқ қилиш ва улардан фойдаланиш йўналишлари юзасидан зарур тавсиялар берилди.

Мастер-классда иштирок этганлар аудит соҳасидаги янгиликлар юзасидан ўзаро фикр алмашишди ҳамда ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар.

 

15:37 / 2021-01-06
Success helper
Success warning