Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташрифи

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташрифи

2019-йил 23-февраль куни Тошкент Молия Институти «Банк иши» факультети КБИ-72 гуруҳ талабалари гуруҳ мураббийи М.И.Азизова бошчилигида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрдилар. Талабалар Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти ҳайкали пойига гуллар қўйиб, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирдилар.

Ташриф чоғида талабаларни музей ходимлари Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси ва Ислом Каримовнинг ҳаёти, кўп қиррали фаолияти ва меросини ўрганиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида қисқача хабардор қилдилар. Ҳамда, талабаларга Ўзбекистон Республикасининг барқарор ривожланишининг асоси бўлган мамлакатдаги тинчлик, халқ фаровонлиги ва миллатлараро тотувликни таъминлашда Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг хизматлари беқиёс эканлигини алоҳида эътироф этдилар.

  Талабалар кўргазмадаги 100 дан ортиқ Ислом Каримов ҳаёти ва сиёсий фаолиятига бағишланган тасвирий санъат асарларидан катта таассурот олдилар.

 

15:17 / 2020-10-08
Success helper
Success warning