ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИГА ХОРИЖИЙ ФУҚАРОЛАРНИ ЎҚИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ
ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИГА ХОРИЖИЙ ФУҚАРОЛАРНИ ЎҚИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ

ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИГА ХОРИЖИЙ ФУҚАРОЛАРНИ ЎҚИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ

 

    Ҳурматли Хорижий фуқаролар!

 Хорижий фуқаролар Тошкент молия институтига (ТМИ) ўқишга тўлов-шартнома асосида қабул қилинади. Ўзбекистон Республикасининг халқаро, ҳукуматлараро ва идоралараро келишувларида, шунингдек, ТМИ ва хорижий университетлар ўртасида эришилган келишувлар бундан мустасно.

  • Умумий ўрта ва ўрта махсус маълумотга эга бўлган чет эл фуқаролари таълимнинг бакалавриат босқичига ўқишга қабул қилинади.
  • Бакалавр дипломига эга бўлган хорижий фуқаролар Тошкент молия институтининг таълимнинг магистратура босқичига ўқишга қабул қилинади.

 

ФАКУЛЬТЕТЛАР (СИРТҚИ БЎЛИМ) ВА БАКАЛАВРИАТ

ТАЪЛИМ ЙЎНАЛИШЛАРИ:

  1. Молия
    • Молия ва молиявий технологиялар;

Халқаро валюта-кредит муносабатлари.

  1. Банк иши
    • Банк иши ва аудити.
  2. Бухгалтерия ҳисоби ва аудит
    • Бухгалтерия ҳисоби ва аудит (тармоқлар бўйича);
    • Бизнес-таҳлил.
  3. Иқтисодиёт
    • Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича);
    • Менежмент (тармоқлар ва соҳалар бўйича);
    • Иқтисодий хавфсизлик;
    • Биржа иши.
  1. Солиқлар ва суғурта
    • Солиқлар ва солиққа тортиш;
    • Суғурта иши.
  2. Бюджет ҳисоби ва ғазначилик
    • Бюджет назорати ва ғазначилиги;
    • Баҳолаш иши;
    • Инвестицион лойиҳаларга хизмат кўрсатиш ва молиялаштириш;
    • Электрон тижорат
  3. Сиртқи бўлим
    • Менежмент (тармоқлар ва соҳалар бўйича);
    • Молия ва молиявий технологиялар;
    • Банк иши ва аудити;
    • Бухгалтерия ҳисоби ва аудит (тармоқлар бўйича);
    • Суғурта иши.

 

МАГИСТРАТУРА БЎЛИМИ ВА ТАЪЛИМ

МУТАХАССИСЛИКЛАРИ:

    • Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича);
    • Давлат молияси ва халқаро молия;

· Корпоратив молия ва қимматли қоғозлар бозори (соҳалар бўйича);

    • Инвестицияларни бошқариш (тармоқлар ва соҳалар бўйича);
    • Банк иши ва аудити;
    • Бухгалтерия ҳисоби (тармоқлар ва соҳалар бўйича);
    • Бюджет ҳисоби ва назорат;
    • Баҳолаш иши ва риэлторлик (объектлар бўйича);
    • Капитал бозори ва биржа иши;
    • Эконометрика.

 

ҲУЖЖАТЛАР РЎЙХАТИ ВА УЛАРНИ ТОПШИРИШ МУДДАТИ

Ҳужжатлар 2020 йилнинг 20 июнидан бошлаб қабул қилинади.

Ҳужжатлар қуйидаги почта орқали xorijiyfuqaro2020@mail.ru қабул қилинади.

  • Паспортнинг сканер варианти (PDF шаклида).
  • Сертификат/гувоҳнома, диплом ҳамда унинг иловасидаги фанлар баҳолари (баллар) рус ёки ўзбек тилларига таржимасининг нотариал тасдиқланган сканер варианти топширилади.
  • Магистратура учун бакалавр дипломи ҳамда унинг иловасидаги фанлар баҳолари (баллар) рус ёки ўзбек тилларига нотариал тасдиқланган таржимасининг сканер варианти топширилади (PDF шаклида).
  • 3,5×4,5 ўлчамли фотосурат (JPEG шаклида).

Сертификат/гувоҳнома, диплом, шунингдек, магистратура учун бакалавр дипломи ҳамда унинг иловасидаги ўрганилган фанлар баҳолари (баллар) рус ёки ўзбек тилларига таржимасининг нотариал тасдиқланган асли институтга ўқишга қабул қилинганда ўқув йили бошланишидан олдин тақдим этилади.

 

ИНСТИТУТГА ЎҚИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ

Тошкент молия институтининг бакалавриатда ўқиш истагини билдирган чет эл фуқаролари танлаган таълим йўналиши бўйича институт қабул комиссияси томонидан суҳбатдан ўтадилар. Суҳбат августнинг биринчи ёки иккинчи ўн кунлигида онлайн тарзда (Zoom платформаси орқали) рус ёки ўзбек тилларида бўлиб ўтади.

ТМИ магистратурасида ўқиш истагини билдирган чет эл фуқаролари қабул комиссияси томонидан танлаган мутахассислиги бўйича суҳбатдан ўтадилар. Суҳбат август ойининг иккинчи ўн кунлигида онлайн тарзда (Zoom платформаси орқали) рус ёки ўзбек тилларида бўлиб ўтади.

 

ТЎЛОВ ТАРТИБИ

Тошкент молия институтида чет эл фуқаролари томонидан ўқиш учун тўлов миллий валютада (ўзбек сўмида) амалга оширилади. Тўловни ҳар бир семестр учун алоҳида амалга ошириш мумкин.

Тўлов –контракт суммаси:

Бакалавриат учун – бир ўқув йили учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 26 баробари ҳисобида тўланади.

Магистратура учун – бир ўқув йили учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 28 баробари ҳисобида тўланади

 

ЯШАШ ШАРОИТЛАРИ

Халқаро ҳамкорлик бўлими институтнинг чет эллик талабаларига виза/рўйхатдан ўтиш учун зарур ҳужжатларни расмийлаштиришда, институт талабалар турар-жойида ёки бошқа яшаш жойини топишда амалий ёрдам беради. Институт талабалар турар-жойида яшаш нархи имтиёзли бўлиб, бир ойлик тўлов миқдори 200000 сўмни ташкил этади. Батафсил малумотни https://tfi.uz/ru/page/ttj сайти орқали кўриш мумкин.

 

 

Success helper
Success warning