Абитуриентлар диққатига!
Абитуриентлар диққатига!

ҚАБУЛ КВОТАЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 июндаги ПҚ-4749 сонли қарорига мувофиқ давлат буюртмаси асосида 2020/2021 ўқув йили учун Тошкент молия институти кундузги бакаларвриат таълим шакли бўйича (15 та йўналиш кесимида) жами – 700 нафар, сиртқи таълим шакли бўйича (5 та йўналиш кесимида) жами – 300 нафар, магистратура мутахассислиги бўйича (10 та мутахассислик кесимида) жами – 157 нафар абитуриент ўқишга қабул қилиш белгиланган. Институтга белгиланган қабул кўрсаткичларининг таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича тақсимоти институт сайти (www.tfi.uz) га жойлаштирилган.

 

ОНЛАЙН ҚАБУЛ

Жорий йилда ҳужжатлар Давлат тест марказининг веб-сайти (www.dtm.uz), Ягона интерактив давлат хизматлари портали (www.my.gov.uz) ва Давлат хизматлари марказлари орқали 20 июндан 20 июлгача 24/7 режимда онлайн қабул қилинади. 

Абитуриентларга тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси ҳамда фанлар кетма-кетлиги бир хил бўлган 5 тагача бакалавриат таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этиш ҳуқуқи берилади.

 

АБИТУРИЕНТ РЎЙХАТДАН ЎТИШИДА ЗАРУР ҲУЖЖАТЛАР

Жорий йил битирувчилари учун паспорт, битирув аттестати (қабул қилувчилар томонидан базадан электрон тарзда олинади) ёки диплом ҳамда тил бўйича сертификат ва имтиёз (агар бўлса) ни тасдиқловчи ҳужжатлар асосида рўйхатдан ўтади. 

Олдинги йил битирувчилари учун паспорт, диплом ҳамда тил бўйича сертификат ва имтиёз (агар бўлса)ни тасдиқловчи ҳужжатлар асосида рўйхатдан ўтади.

Мактаб, коллеж ва лицейни аввалги йилларда битирган абитуриентлар тестга кириш учун тўлов қилишади. Тўлов миқдори - 111 минг 500 сўм.

 

ИМТИҲОН ЎТКАЗИШ МУДДАТИ

Кириш имтиҳонлари 1 августдан ўтказилиши режалаштирилган. Абитуриентлар рухсатномани ДТМ расмий сайти (https://dtm.uz) дан олишлари мумкин. Абитуриентлар тест жараёнига ўзлари танлаган ҳудуддан иштирок этадилар.

Абитуриентлар тўпланган баллни бир кундан кейин талабаликка тавсия этилган-этилмаганликлари, (имтиҳон натижалари) бўйича маълумотларни охирги имтиҳон ўтганидан сўнг бир ҳафта ичида олишлари мумкин.

 

ТЕСТ САВОЛЛАРИ

Институтнинг барча таълим йўналишлари учун математика ва чет тили фанларидан тест синовлари топширилади. 1-блок – 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 3.2 балл берилади, жами 96 балл тўплаш мумкин. 2-блок – 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 3.1 балл берилади, жами 93 балл тўпланади. Жорий йил тест синовларида худди ўтган йилдагидек максимал 189 балл тўплаш мумкин. Тест синовига жами 3 соат берилади.

 

СИРТҚИ ТАЪЛИМ ШАКЛИГА СУҲБАТ АСОСИДА ҚАБУЛ

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 1-сон баёни (05.07.2019 йил № 01-14/1-2100) га асосан иқтисодиёт тармоқларида камида 5 (беш) йил иш стажига эга бўлган фуқарорлар сиртқи ва кечки таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш тартиби ишлаб чиқилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 августдаги  Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва унинг жадал ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4412-сон қарорига мувофиқ 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари ходимларини соҳага ихтисослашган олий таълим муассасасаларининг “Суғурта иши” таълим йўналиши бўйича сиртқи ва кечки бўлимларга тест синовлари ўтказилмасдан, белгиланган қабул квоталаридан ташқари пулли-контракт асосида қабул қилиш тартиби жорий этилди (ходимда умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар маълумоти ва суғурта бозорида камида 2 йил амалий иш стажи мавжуд бўлиши талаб этилади).

 

МАГИСТРАТУРА ҚАБУЛИ

Ҳужжатлар magistr.edu.uz портали орқали фақат онлайн қабул қилинади;

Ҳужжатлар қабул қилиш 1 июлдан бошланиб, 30 июлгача давом этади;

Имтиҳонлар 3-15 август кунлари ўтказилади.

 

ЎҚИШНИ КЎЧИРИШ ВА ҚАЙТА ТИКЛАШ

Бакалавриат таълим йўналишларига ўқишни кўчириш ва қайта тиклаш учун ҳужжатларни топшириш жараёни Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий веб-сайти орқали амалга оширилади.

 

Success helper
Success warning