Бизнес ва тадбиркорлик
Бизнес ва тадбиркорлик

  Умумий маълумотлар

  Кафедра мудири: Эргашев Эркин Ироқович

  Қабул вақти:  900 – 1800

  Телефон:  (0 371) 234-70-46

  E-mail:  ergashevei@tfi.uz

  Veb-sayt: www.tmi.uz

Кафедра тарихи

 

  2005 йилда Тошкент молия институтининг «Бизнес ва бошқарув» соҳасида кадрлар тайёрлаш муносабати билан «Макро» ва «Микроиқтисодиёт» кафедралари базасида «Бизнес ва иқтисодиёт» кафедраси ташкил этилган ва унинг Устави Олий ўқув юртлараро илмий услубий кенгашнинг 2005 йил 14 февралдаги 4-сонли йиғилишида тасдиқланган. 2011 йил 10-октабрдаги 248-сонли ТМИ ректорининг «Институт ташкилий тузилмасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги буйруғига асосан кафедра «Бизнес ва тадбиркорлик» деб номланди.

  Кафедра ўз фаолияти давомида республикамизнинг иқтисодиёт ва молия тизимлари учун ўз соҳасини мукаммал ўзлаштирган фаол иқтисодчиларни тайёрлаб келмоқда.

   Ҳозирги кунда кафедрада асосий штатда 17 та профессор-ўқитувчилар фаолият кўрсатмоқда. Улардан 1 нафар профессор, 5 нафар фан номзоди, доцентлар ва катта ўқитувчи ҳамда ассистентлар фаолият юритишмоқда.

  Кафедра хузурида ҳозирги кунда 2018-2019 ўқув йилидан бошлаб 5232800- «Электрон тижорат» юналишида талабалар қабул қилинди ва ҳозирда тахсил олмоқдалар. 

Кафедранинг илмий мавзуси

  Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни инновацион ривожлантиришнинг илмий асослари

Ўқув-услубий ишлар

Тасдиқланган ўқув режасига мувофиқ кафедра томонидан қуйидаги фанлар ўқитилмоқда:

  • «Макроиқтисодиёт»;
  • «Микроиқтисодиёт»;
  • «Макроиқтисодиёт, Микроиқтисодиёт »
  • «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик».
  • «Касбий фаолият асослари»;
  • «Ҳаёт хавфсизлиги»;

  Кафедрада ўқитилаётган фанлар ичида ўқув дастурлар, маъруза матнлари, семинар машғулотлари ва талабалар билимини рейтинг асосида баҳолаш мезонлари, тест саволлари вариантлари, ёзма иш вариантлари ва бошқа зарур материалларни ўзида жамлаган модул тизимига асосланган ўқув-услубий мажмуалар, маъруза ва семинар машғулотларининг педагогик технологиялари ишлаб чиқилган.

  Муаллифлар Х.Хаджаев, И.Бакиева, Ш.Файзиевлар томонидан «Макроиқтисодиёт» фанидан ўқув қўлланма, И.Бакиева томонидан «Микроиқтисодиёт» фанидан масалалар тўплами, шунингдек «Микроиқтисодиёт» фанидан амалий машғулотлар ўтказиш бўйича услубий қўлланма, Х.Хаджаев, Ш.Файзиев, М.Жаббаровлар томонидан «Макроиқтисодиёт» фанидан масалалар тўплами, И.Бакиева ва Г.Назаровалар томонидан «Макроиқтисодиёт» фанидан амалий машғулотлар ўтказиш бўйича услубий қўлланмалар чоп қилинган.

 

Кафедранинг инновацион фаолияти

  Бугунги кунда кафедра «Федорович дори-дармонлари», «Бозор муносабатлари ўқув маркази», «Ёғ-мой ҳамкор» кўп тармоқли хусусий корхоналар билан инновацион ҳамкорлик қилиш бўйича шартномалар тузган.

Кафедранинг илмий-тадқиқот ишлари

 

 Кафедра педагог-ходимлари томонидан қуйидаги илмий лойиҳа бўйича илмий-тадқиқот ишлари олиб борилган:

  Кафедра педагог-ходимларидан Э.Эргашев ва И.Бакиевалар фан технологиялар маркази томонидан ташкил этилган лойиҳаларда иштирок этишмоқда.

 Бугунги кнда кафедра педагог-ходимлари томонидан ўқитиладиган барча фанлар бўйича модул тизимига асосланган электрон мажмуалар яратилиб, белгиланган муддатларда институт сайтига жойлаштирилди.

  2017-2018  ўқув йилида йилида кафедра педагог-ходимлари томонидан 70 тадан ортиқ илмий мақола ва тезислар илмий журналлар ҳамда илмий-амалий конференция тўпламларида чоп этилган. Кафедра томонидан «Иқтисодиётда инновацион жараёнларни ривожланишида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ролини ошириш – иқтисодий ўсиш омилидир» мавзусида республика миқёсидаги илмий мақола ва тезислар тўплами чоп этилди. Хусусан, кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан хорижий илмий журналларда илмий мақолалар чоп этилди. Кафедра томонидан илмий семинарлар ташкил этилиб келинмоқда.

Кафедранинг маънавий-маърифий ишлари

  Кафедра ўқитувчилари томонидан талабалар билан турли мавзуларда суҳбатлар ўтказилмоқда ҳамда турли оммавий тадбирлар, кўргазмалар ва экскурциялар ташкил этилмоқда. Ҳозирда кафедранинг 5 нафар педагог-ходими мураббийлик фаолиятини олиб бормоқда. Жумладан, «Буджет ҳисоби ва давлат жамғармалари» факультетининг мажлислар залида «Кафедра ҳафталиклари» доирасида «Бизнес ва тадбиркорлик» кафедрасининг ташаббуси билан «Маънавият оиладан бошланади», Тошкент молия институтининг 1-сонли талабалар турар жойида кафедра томонидан «Юксак маънавият – енгилмас куч» мавзусида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди. Шунингдек, 2018 йилнинг 18 мартида «Баҳор – илҳом фасли» мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Кафедра бўйича белгиланган штат бирлиги

 Ҳозирги кунда кафедрада 2 та профессорлар, 6 та фан номзоди, доцентлар, 6  та катта ўқитувчилар, 7 та ўқитувчилар фаолият олиб боришмоқдалар.

Кафедрага бириктирилган таълим йўналиши ва мутахассисликлар

  8252300 - Эликтрон тижорат

Кафедра профессор-ўқитувчилари таълим берадиган йўналишлар ва мутахассисликлар (бакалавриат ва магистратура кесимида)

 

Бакалавриат:

  Таълим йўналишлари:

 

- 5230600 – Молия;

  - 5230700 – Банк иши;

  - 5230800 – Солиқлар ва солиққа тортиш;

  - 5230900 –Бухгалтерия ҳисоби ва  аудит (тармоқлар бўйича);

  - 5231200 – Суғурта иши;

  - 5231300 – Пенсия иши;

  - 5231500 – Баҳолаш иши;

  - 5232000 – Давлат буджетининг ғазна ижроси;

  - 5232700 – Инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш;

  - 5232800 - Электрон тижорат.

Кафедрада фаолият олиб бораётган профессор-ўқитувчилар

Фото сурати ФИШ Илми даражаси ва унвони e-mail
1

Эргашев Эркин Ироқович

 

И.ф.н., дотс ergashevei@tfi.uz
2 Бакиева Ирода Абдушукуровна И.ф.н., дотс bakiyeva@mail.ru
3

Умиров Абдисалом  Тўраевич

 

И.ф.н., дотс umirov@mail.ru
4

Назарова Гулноза Хосиловна

 

катта ўқитувчи nazarova@mail.ru
5 Турсунова Мухтабар Маннобовна катта ўқитувчи tursunova@mail.ru
6 Ходжаев Хабибулла Сагдуллаевич катта ўқитувчи xadjayev@mail.ru
7 Мухитдинова Муяссар Заявуддиновна катта ўқитувчи mukhitdinova@mail.ru
8

Мирзаев Мирза Абдуллаевич

катта ўқитувчи mirzayev@mail.ru
9

Шермухамедов Бекзод Усмонов

ўқитувчи shermuxamedov@mail.ru
10 Файзиев Шавкат Шахобиддинович     ўқитувчи karshiyev@mail.ru
11 Бегимова Дилшода Комилжановна ўқитувчи begimova@mail.ru
12 Томерева Муниса ўқитувчи tomereva@mail.ru

Боғланиш учун маълумотлар

  Манзил: 100000, Амир Темур шоҳ кўчаси 60-а уй. Метронинг «Минор» бекати.

  Tel: (99871) 235-76-22

  E-mail: kbit@tfi.uz

 

 

 

 

 

 

Success helper
Success warning