Магистратура қабули
Магистратура қабули

    2020 йил 1 июлдан Республика олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига қабул қилиш учун ҳужжатларни онлайн рўйхатдан ўтказиш жараёни бошланди.

   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 июндаги ПҚ-4749-сон (https://t.me/eduuz/2492) қарорига мувофиқ 2020/2021 ўқув йили учун давлат ОТМларининг магистратура мутахассисликларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни топшириш жараёни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий веб-сайти (magistr.edu.uz) орқали амалга оширилади, ОТМларда қабул қилинмайди!

Ҳужжат топшириш учун керак бўладиган маълумотлар:

  1. Паспорт маълумотлари тўлдирилади. Бунда абитуриент ЖШШИР рақамини ҳамда паспорт серияси ва рақамини киритади. (Паспортнинг сканер ёкирасмвариантиталабэтилмайди);
  2. Доимий яшаш манзили киритилади;
  3. Бакалаврда тугатган таълим муассасаси маълумотлари киритилади;
  4. Дипломнинг расми ҳамда баҳолар қайд этилган илованинг сканер варианти юкланади;
  5. Агар абитуриент имтиёзларга эга бўлса, яъни чет тилини билиш сертификати, олимпиадалар ғолиблиги, Президент ёкиномли стипендия соҳиби эканлиги ва ҳ.к.ларни тасдиқловчи ҳужжатларни киритади;
  6. Ҳужжат топширмоқчи бўлган мутахассислигини танлайди.

Эслатма: Абитуриентдан шундан бошқа қўшимча ҳужжатлар, масалан фотосурат, мақолаларининг нусхаси, тиббий маълумотнома талаб этилмайди!

Магистратурага фақат 2 та фандан имтиҳон бўлади: мутахассислик фани (100 балгача) ва чет тили (50 балгача).

Шунингдек, битирувчининг диплом иловасида қайд этилган ўртача ўзлаштириш кўрсаткичи ҳам қўшилади (100 балгача).

Магистратурага ўқишга киришда энг кўп (максимал) тўпланиши мумкин бўлган балл — 250 ни ташкилэтади.

Халқаро тан олинган чет тилини билиш даражаси ҳақидаги сертификат (TOEFL бўйича камида 72 ёки IELTS бўйича камида 5,5 балл, TestDaF (TDN3), CEFR бўйича камида В2) ёки Давлат тест маркази томонидан бериладиган Чет тилини билиш даражаси ҳақидаги В2 ёки С1 даражасидаги сертификат  тақдим этганларга чет тилидан 50 балл қўйилади ва улар чет тилидан кириш синовида иштирок этмайди.

Магистратурага қабул коронавирус пандемияси шароитидан келиб чиқиб, он-лайн тест ўтказиш орқали белгиланган давлат гранти ва тўлов-контракт  асосида қабул параметрларига мувофиқ амалга оширилади.

Магистратурага кириш синовлари таркибига (хусусан, мутахассислик фанлари бўйича кириш синовлари таркибига) тегишли мутахассисликлар соҳаларида талабгорларни илмий-педагогик лаёқати (ёки илм олиш қобилияти)ни аниқлаш бўйича тест саволлари ҳам киритилади.

Success helper
Success warning