Ўқув-услубий-фаолият
Ўқув-услубий-фаолият

 

  Мустақиллик йиллари давомида ватанимизда амалга оширилган ишлар бамисоли асрларга тенглашиб, мамлакатимиз қиёфасини, юртимиз жамолини бутунлай ўзгартириб юборди. Сиёсий, иқтисодий ва маънавий ҳаётдаги ислоҳотлар ва янгиланишлар, тобора обод бўлиб бораётган шаҳар ва қишлоқлар, янги-янги замонавий корхоналар, ўқув масканлари, маданий-маиший иншоотлар, кўприк ва йўллар, бир сўз билан айтганда, иқтисодиётнинг тобора ўсиб, мустаҳкам бўлаётганлигининг гувоҳи бўлиб турибмиз.

  Иқтисодиётнинг юксалишига, Тошкент молия институти этакчи педагог-ходимларидан таълим олиб, этук мутахассис бўлиб этишаётган ёшларнинг ҳам ҳиссаси беқиёс. Улар ўзларининг институтда олган билимларини ватанимиз равнақи йўлида ҳормай-толмай сафарбар қилмоқдалар.

  Буюк келажагимизнинг ҳақиқий маънода яратувчиси ҳисобланган ёшларни юксак билимли, замонавий технологияни мукаммал эгаллаган, айни пайтда, тарихан таркиб топган миллий қадриятларимизнинг асл дурдоналарини ўзида мужассам этган комил инсон, баркамол авлод сифатида вояга этказиш институт доирасида ўтган ўқув йиллари давомида олиб борилган маънавий-маърифий ишларнинг ўзагини ташкил этди.

  Институтда талаба-ёшларни мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш жараёнида ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маънавий ва маданий салоҳиятнинг туб моҳиятини англайдиган рақобатбардош мутахассис, инсонпарвар, этук, давр талабига жавоб берадиган, маънавий-маданий, ахлоқий руҳий ва жисмоний жиҳатдан баркамол, Ватанга, эл-юртга садоқатли кишилар қилиб тарбиялаш ҳамда уларда турли экстремистик ва бузғунчи ғоялар ва «Оммавий маданият» таъсирларига қарши иммунитетни кучайтириш устувор вазифа сифатида белгилаб олинган.

  Институтда маънавий-маърифий йўналишдаги фаолият Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва Қарорлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ҳайъат Қарорлари ва буйруқлари мазмун, моҳиятидан келиб чиқадиган мақсад ва вазифаларни ҳаётга тадбиқ қилиш борасида ҳамда маънавий-марифий ишларни тизимли мувофиқлаштиришга доир ташкилий масалалар, талабаларнинг сиёсий ва ҳуқуқий онги ҳамда маданиятини янада юксалтириш, ғоявий-мафкуравий иммунитетни шакллантириш ва диний экстремизм, терроризмга қарши кураш ҳамда хавфсизликни таъминлаш, тарихий саналар, миллий байрамлар ва буюк аждодларимиз таваллудини нишонлаш, талабаларнинг бадиий-эстетик онгини шакллантириш, мумтоз ва замонавий санъат дурдоналари билан таништириш, талаба-ёшларда касбга муҳаббат туйғуларини шакллантириш, талабаларда соғлом турмуш тарзи фалсафасини шакллантириш, уларни спорт соғломлаштириш ишларига жалб қилиш ва талаба-ёшлар ўртасида қонунбузарликнинг олдини олиш борасидаги кенг қамровли тадбирларни ўз ичига олган тадбирлар режалари асосида олиб борилмоқда.

  Институтда маънавий-маърифий фаолият бўйича инновацион-ривожланиш:

  Устоз ва мураббийлик фаолиятини такомиллаштириш, институт жамоасини тезкор ахборот билан таъминлаш, талабаларнинг бўш вақтларини унумли ўтказиш ва Талабалар турар жойларидаги шарт-шароитларни янада яхшилаш ишларига қаратилган.

  Институтда «Мураббийлик» тизимига тўлиқ ўтилган. Истиқболда таълим-тарбия жараёни узвийлиги ва узлуксизлигини таъминловчи функционал яхлит таъсирчан механизмни шакллантириш борасида мақсадли ишлар олиб борилмоқда. Шунингдек, институт Мураббийлари учун касб маҳоратини оширишга қаратилган «Мураббий этикаси» малака ошириш курсларини ташкил этиш ишлари бошлаб юборилди.

  Институт жамоаси, педагог-ходимлари ва талаба-ёшларини тезкор ахборот ва янгиликлар билан таъминлаш ҳамда уларни бузғунчи информацион хуружлардан ҳимоя қилиш мақсадида институтда «Ахборот гуруҳи» ва «Молиячи» радиотармоғи фаолияти янада такомиллаштирилди. «Молиячи» газетаси янгича кўриниш ва мазмунда янгиланди. Шунингдек, институт бош биноси ва факультетлар ўқув биноларида барча имконият ҳамда қулайликларга эга «Ахборот-ресурс марказлари» фаолияти йўлга қўйилди. Истиқболда институтда «Тезкор ахборот маркази», «Молиячи ТРТ» телерадиотармоғи фаолиятини йўлга қўйиш борасида амалий ишлар олиб борилмоқда.

  Институтда талабаларнинг бўш вақтларини сермазмун ва самарали ўтказиш мақсадида қатор амалий ишлар олиб борилди. Жумладан, «Маънавият куни», «Кафедра ҳафталиклари» тадбирларининг таълим билан уйғунлашган ҳолда сермазмун ўтказилишига эришилди. Институтда ташкил этилган «Ёш посбонлар» жамоат тузилмаси, «Молиячи» театр, «Ёшлик» бадиий жамоалари, «Нотиқлар», «Мунозара», «Ватанпарвар», «Молиячи қизлар», «Ёш адабиётчилар» клублари ва 27 та фан тўгараклари, спортнинг 8 турини ўз ичига қамраб олган спорт секциялари фаолияти самарадорлигини ошириш ҳам ўз навбатида талабаларнинг бўш вақтларини сермазмун ўтишига хизмат қилиб келмоқда. Институт жамоасининг Республикамиз миқёсида нишонланадиган байрам тадбирларини юқори савияда, уюшқоқлик ва байрамона руҳда ўтказиш борасида тажрибаси қатор олий ўқув юртлари ва тегишли ташкилот вакиллари томонидан эътироф этилиши ҳам таҳсинга сазоввор. Институтда спортни ривожлантириш мақсадида замон талаблари даражасидаги «Молиячи» спорт-соғломлаштириш мажмуаси қуриб ишга туширилганлиги, институт спортчи талабаларининг Республика миқёсида ўтказилаётган қатор мусобақаларда фахрли ўринларни эгаллаб келишларига замин бўлмоқда.

  Истиқболда институтда маънавий-маърифий ишлар салмоғи ва самарадорлигини ошириш, тадбирларининг институт доирасидаги қамровини кенгайтириш мақсадида «Молиячи» маданият саройини қуриш режалаштирилган.

  Институт тасарруфида уч та замон талабалари даражасида жиҳозланган талабалар турар жойлари мавжуд. Талабалар турар жойлари интернет тармоғига уланган замонавий компютерлар, радио, телевизор ва оммавий ахборот воситалари (газета, журнал) билан тўлиқ таъминланган.

  Талабалар турар жойларини сақлаш ва талабаларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш мақсадида талабалар турар жойларида ўз-ўзини бошқарув тизими жорий этилган. Талабалар кенгаши + «Навбатчилик» гуруҳи + «Ёш посбонлар» + расмий ва норасмий этакчилар бирлигидаги «Ички бошқарув тизими» шакллантирилган.

  Истиқболда ўз-ўзини бошқариш тизимини тўла-тўкис жорий этиш, ўзлигини англаган, бунёдкорлик фаолияти билан машғул авлодни шакллантириш кафолатини берувчи «Ташаббускор талаба-ёшлар ҳаракати»ни йўлга қўйиш, Талабалар турар жойини нафақат яшаш жойи, балки, маънавият ва маърифат маскани, тарбия ўчоғига айлантириш белгилаб олинган.

  Институтда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган долзарб вазифалар ва йўналишлардан келиб чиққан ҳолда, демократик ва иқтисодий тараққиётимизнинг тақдирини ҳал этадиган, мамлакатимизни ислоҳ этиш ва янгилаш бўйича белгилаб олинган юксак мақсадларга эришиш йўлида ҳал қилувчи куч, таянч ва суянч бўлишга қодир ёш авлодни вояга этказиш борасида таълим-тарбия ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янада оширишга қаратилган кенг қамровли тадбирлар узвий давом этмоқда.

  Ўтган 25 йил ичида институтда олиб борилган маънавий-маърифий фаолият босқичма-босқич ташкил қилиниб, 1991-2001 йилларда институтда таълим жараёнида, талабаларнинг дарсдан бўш вактларида, талабалар турар жойларида яшовчилар билан, талабалар саломатлиги йўлида олиб борилган маънавий-маърифий фаолиятнинг қамровлилиги оширилди;

  2002-2012 йилларда баркамол авлодни тарбиялашнинг мақсад ва моҳияти, усул ва восита, шакл ва кўлами ҳамда натижасини белгилаб берувчи тизимлашган механизмни шакллантириш ишлари олиб борилди;

  2013-2017 йилларда эса, кадрлар тайёрлаш миллий моделининг моҳиятидан келиб чикиб, комил инсон ва рақобатбардош кадрларни тайёрлашнинг мақсад ва моҳияти, усул ва восита, шакл ва кўлами ҳамда натижасини белгилаб берувчи  тизимлашган яхлит механизмни шакллантириш мақсад қилиб олинган.

  Биз бугунги кунда демократик фуқаролик жамиятига, чуқур интеграциялашган иқтисодий маконга, ягона коммуникация ва ахборот тизимига кириб, шахдам қадам қўймоқдамиз. Босган қадамимиз қатиятли ва ишончли бўлиши учун эса бизга ўз Ватанини севадиган, бозор иқтисодиёти шароитида ишлай оладиган замонавий ва рақобатбардош кадрлар зарур. «Замон талабига мос мутахассис тайёрламоқчи эканмиз, - деб таъкидлайди, Президентимиз, — биринчи навбатда ўқув юртларимизнинг шакли, қиёфаси ва таркиби, моддий базаси ҳам замонавий бўлиши шарт».

  Ушбу талабдан келиб чиққан ҳолда институтнинг ривожланиш стратегияси белгилаб олинган. Уларга:

- билимга чанқоқ, истеъдодли ёшлар билан ишлашга жиддий эътибор бериб, уларнинг этарли маълумот олишлари учун барча имкониятлар яратиш. Талабаларга ўқитилаётган фанлар бўйича педагог-ходимларни эркин танлашга имкон бериш;

- педагог-ходимларнинг савияси ва билимини оширишга барча шарт-шароитларни яратиш. Зеро, улар ўз устида ишламаса, ўз соҳаси бўйича ривожланган мамлакат университетларининг профессорлари билан тажриба алмашмаса, албатта, бундай аҳвол ўқув жараёнига салбий таъсир қилади;

- таълим аввало дарсликдан бошланишини инобатга олиб, уни яратишга ҳар бир соҳа вакилларини кенг жалб қилиш ва талабаларни замонавий адабиётлар билан таъминлашга эришиш;

- институтнинг ривожланган давлатлардаги олий ўқув юртлари билан алоқасини янада мустаҳкамлаш. Алоқаларнинг ўзаро тенглигини таъминлаш мақсадида институт мақомини хориждаги олий ўқув юртлари мақомига тенглаштириш, яъни институтга «академия» ёки "университет” мақоми берилишига эришиш;

- институтда замонавий ўқув комплексига эга бўлиши йўлида нобюджет маблағларни кўпроқ ишлаб топишга, чет эл cапмоялари, халқаро донорли ташкилотлар ва жамғармаларнинг маблағларини жалб этишга эришиш, васийлик ва ҳомийлик ишларини янада кенгайтириш;

- илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини янада чуқурлаштириш. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий текшириш институтларининг илмий салоҳиятидан кенгроқ фойдаланиш, Молия вазирлиги ва унинг жойлардаги бўлимлари, Марказий ва тижорат банклар, солиқ ва суғурта ташкилотлари, шунингдек, бошқа бирлашмалар, корпорация, компания ва йирик корхоналар билан ҳамкорликда илмий-амалий, ўқув-услубий ишларни ривожлантиришга бўлган эътиборни янада кучайтириш кабилар киради.

  Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга ошира бориб, белгиланган режаларни рўёбга чиқариш институт нуфузини, мавқеини янада ошишига, унинг халқаро майдон сари янада дадил боришига асос бўлади.

  Президент Ислом Каримов таъкидлаганидек, мамлакатимизнинг бундан кейинги тараққиётига таълим тизимини янгиламасдан, уни ривожлантирмасдан, яъни мустақил жамиятнинг янги талабларига ва янгича ўлчовларига тўла жавоб берадиган янги фуқарони шакллантирмасдан туриб эришиб бўлмайди. Бунинг учун институтда фаолият кўрсатаётган барча раҳбар ходимлар, педагог-ходимлар ва талаба-ёшларнинг ҳар бири шахсан фаол иштироки, бу соҳага қўшаётган шахсий улуши ҳақидаги туйғу ва мақсад билан яшаши зарур. Зеро, мустақиллик шахсий ва жамиятимиз манфаатларини чинакам уйғунлашувига катта имкониятлар яратиб бермоқда. Таълим тизимининг ҳар бир ходими «Ватан мен учун нима берди?» деб эмас, балки «Мен ватанга нима бердим?» деган эзгу фикр билан, элим деб, юртим деб ёниб яшашлари керак.

  Шу заминда яшаётган ҳар бир оила, ота-она учун, жамиятимиз ва давлатимиз учун энг катта ишонч - таянчимиз, суянчимиз - ўсиб келаётган ёш авлод, севимли фарзандларимиздир.

  Бизнинг бугунги энг буюк вазифамиз ва муқаддас бурчимиз тарихдан ўзимизга муносиб саҳифа очиш ва уни келажагимиз учун ибрат бўлгулик олижаноб ва савобли ишлар билан тўлдириш, жондан азиз болаларимизга замон талаблари даражасида билим бериш, уларни ҳақиқий ватанпарвар ва юртпарвар этиб тарбиялаш, вояга этказиш. Биздан мангу қоладиган ватан шону-шуҳрати, қудрати ва салоҳиятининг юксалиши учун ўзимизнинг фидоий меҳнатимиз билан муносиб ҳисса қўшишдир!

 

 

Success helper
Success warning