Туркия олий ўқув юртлари билан халқаро ҳамкорлик

Туркия олий ўқув юртлари билан халқаро ҳамкорлик

Жорий йилнинг 23 октaбрь куни Туркиянинг Истанбул Тижорат университети ва Ёзгат Бозок Университетлари раҳбар ва ходимлари бошчилигидаги делегация ўзаро манфаатли ҳамкорликни ўрнатиш мақсадида Тошкент молия институтига ташриф буюрди. Хорижий меҳмонларни институт ректори Проф. Т.Тешабаев кутиб олдилар.

Учрашув давомида икки олий таълим муассасаси ҳамкорлигида талабалар, профессор-ўқитувчилар ҳамда илмий-тадқиқотчилар алмашинувини йўлга қўйиш, шунингдек, қўшма тадқиқотлар ташкил этиш масалалари муҳокама этилди. 
 

Учрашув якунида икки томонлама академик ҳамкорликни ўрнатиш бўйича шартнома имзоланди.






10:04 / 2021-10-25
Success helper
Success warning