Банк иши факультетида «Декан кубоги-2021»

Банк иши факультетида «Декан кубоги-2021»

Жорий йилнинг 30-октабр куни Тошкент молия институти «Банк иши» факультетида Давлатимиз раҳбари томонидан ижтимоий, маънавий-маърифий соҳадаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича илгари сурган 5 та муҳим ташаббуснинг 2-бандини ижросини таъминлаш ҳамда институтда маънавий-маърифий ишларнинг янги тизимини яратиш бўйича ишлаб чиқилган «Йўл харитаси» доирасида «Спорт - саломатлик гарови» шиори остида спортнинг футбол, воллейбол, баскетбол, шахмат, стол теннис каби турлари бўйича факультет талабалари ўртасида «Декан кубоги-2021» спорт мусобақалари бўлиб ўтди.   











Спорт тадбирида факультет декани У.Ортиқов, декан муовини С.Джуманов, «Жисмоний маданият ва спорт фаолияти» кафедраси мудири Ф.Ташпулатов, кафедра профессор-ўқитувчилари  ҳамда факультет талаба-ёшлари иштирок этдилар. Тадбирдан кўзланган асосий мақсад талабаларни бўш вақтини мазмунли ўтказиш, уларни спортга янада жалб этиш ҳамда соғлом авлодни тарбиялаш.   

  Мусобақа сўнгида барча спорт турлари бўйича ғолиблар аниқланди ва тақдирландилар.




10:00 / 2021-11-01
Success helper
Success warning