Олий таълимда фан ва ишлаб чиқариш интеграцияси амалда

Олий таълимда фан ва ишлаб чиқариш интеграцияси амалда

Институтда назария ва амалиёт уйғунлигини таъминлаш мақсадида корхоналар билан ҳамкорлик ўрнатиш юзасидан замонавий, инновацион тарзда ривожланаётган «ТEХНОПАРК» МЧЖда «Иқтисодиёт» факультети талабалари учун «Менежмент ва маркетинг» кафедраси профессор ўқитувчилари томонидан 1 ноябрь куни сайёр дарс машғулотлари ташкил этилди.

Мазкур амалиёт дарслари 2021 йилнинг май ойида Тошкент молия институти ҳамда «ТEХНОПАРК» МЧЖ ўртасида тузилган ҳамкорлик меморандуми асосида ташкил этилиб, ИМ-10, ИМ-60,61-академгуруҳ талабалари «Ишлаб чиқариш менежменти» ҳамда «Менежмент» фанлари доирасида «Ишлаб чиқариш корхоналарида маҳсулот сифатини бошқариш» мавзуси юзасидан мутахассислар томонидан «ТEХНОПАРК» корхонасининг фаолияти билан яқиндан таништирилдилар ва керакли маълумотларга эга бўлдилар.





⠀       Шунингдек, сайёр дарс давомида талабалар «ТEХНОПАРК» МЧЖ импорт ўрнини босувчи саноат маҳсулотлари ва маиший техника ишлаб чиқариш ҳамда янги иш ўринларини яратиш мақсадида ташкил этилганлигини ва бугунги кунда корхона ҳудудида электрон газ ҳисоблагичлар, маиший совутгичлар, лифтлар ва эскалаторлар, сув насослари, эшик ва дераза ромлари учун фурнитура ва аксессуарлар, кир ювиш машиналари каби 12 турдан ортиқ ишлаб чиқариш лойиҳалари ишга туширилганлигини гувоҳи бўлдилар.


 

Таъкидлаш керакки, бугунги кунда «ТEХНОПАРК» МЧЖда Тошкент молия институтининг 41 нафар битирувчилари тирли хил соҳа ва лавозимларда ўз фаолиятларини олиб бормоқдалар. Меморандум келгусида институт ва корхона ўртасида таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясига ва кадрлар истеъмолчилари эҳтиёжларини қондиришда хизмат қилишига ишонамиз.


 

12:08 / 2021-11-02
Success helper
Success warning