“HEMIS”нинг янги имкониятлари ва ундан фойдаланиш бўйича муҳим маълумотлар бўйича амалий семинар-тренинг ташкил этилди

“HEMIS”нинг янги имкониятлари ва ундан фойдаланиш бўйича муҳим маълумотлар бўйича амалий семинар-тренинг ташкил этилди

2023 йил 4 январь куни Тошкент молия институти профессор – ўқитувчилари учун «Таълимнинг кредит тизимини бошқариш бўлими» ходимлари томонидан ўқув -амалий семинари ўтказилди.

 

Семинарда бўлим ходимлари институтимиз профессор-ўқитувчиларга “HEMIS”нинг янги имкониятлари ва ундан фойдаланиш бўйича муҳим маълумотларни бердилар.

 

 

Ўқув-амалий семинари интерактив тарзда ташкил этилди. Унда профессор-ўқитувчилар ҳам фаол иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган, фаолиятларида дуч келадиган масалалар бўйича саволлар билан мурожаат қилдилар. Таълимнинг кредит тизимини бошқариш бўлими ходимлари берилган саволларга атрофлича тўхталиб ўтдилар ва бевосита “HEMIS”дан бу масалаларга оид мисолларни кўрсатиб бердилар.

 

 

Ўқув семинари профессор-ўқитувчиларга қулайлик яратиш мақсадида, 2 марта, куннинг биринчи (соат 11:00) да ва  иккинчи ярмида(14:30)   ташкил этилди.

 

Профессор-ўқитувчиларимизнинг ўқув семинаридан олган билимлари институтимизда таълим тизимини сифатини янада оширишга хизмат қилади. 

00:02 / 2023-01-05
Success helper
Success warning