ИНСТИТУТ КАРЬЕРА МАРКАЗИГА ТАШРИФ

ИНСТИТУТ КАРЬЕРА МАРКАЗИГА ТАШРИФ

Тошкент молия институтининг 30 йиллиги муносабати билан институтга ташриф буюрган Тожикистон давлат ҳуқуқ, бизнес ва сиёсат университети ректори, иқтисод фанлари доктори, профессор Шарифзода Мумин Машокир институтнинг КАРЬЕРА МАРКАЗИ фаолияти билан танишди.


Танишув давомида Шарифзода Мумин Машокир жанобларига институтнинг «Карьера маркази» фаолияти, институтнинг иш берувчилар билан ҳамкорлик алоқалари  ва институтни тамомлаб ҳозирги кунда юртимизнинг нуфузли ташкилотларида фаолият юритаётган институт битирувчилари тўғрисида маълумотлар берилди.

 

 


 

Шунингдек институт битирувчиларининг ишга жойлашиш кўрсаткичлари, буюртмалар портфели ва бугунги кунда битирувчиларни ишга жойлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумотлар берилди.

 

 

15:48 / 2021-10-04
Success helper
Success warning