Институт ходимлари “Хаттотлик санъатининг миллий ҳунармандчиликдаги ифодаси” мавзусидаги илмий-амалий конференцияда иштирок этишди

Институт ходимлари “Хаттотлик санъатининг миллий ҳунармандчиликдаги ифодаси” мавзусидаги илмий-амалий конференцияда иштирок этишди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан, Ўзбекистон Республикаси “Ҳунарманд” уюшмаси томонидан 2023 йил 11 феврал куни фотосуратлар уйида “Соҳир қалам мўжизаси” Республика хаттотлик ва миниатюра кўргазмаси такиллаштирилган бўлиб, кўргазма доирасида “Хаттотлик санъатининг миллий ҳунармандчиликдаги ифодаси” мавзусидаги илмий-амалий конференция гибрид шаклида ўтказилди.

 

Тадбирда Тошкент молия институти ходимлари фаол иштирок этишди.

 

Кўргазмада юртимизнинг барча ҳудудларида фаолият олиб бораётган моҳир хаттотлар ва амалий санъат усталари ва ҳунармандларнинг ижодий ишлари намоён этилди. Институт ходимлари ҳунармандларнинг ижодий ишлари билан яқиндан танишишди ва “Эбру” усулида сувда расм чизишда ҳам қатнашдилар.

 

Конференцияда шарқ мамлакатларида хаттотлик тарихи ва мактаблари, уларнинг етук намоёндалари, хаттотлик санъати намуналари қўлланиладиган соҳалар, араб ёзувининг асосий услублари, уларнинг қўлланилиши, Ўрта Осиё хаттотлик санъати тараққиёти тарихи, ҳозирги даврда хаттотлик санъати ривожига ҳисса қўшаётган ўзбек хаттотлари тўғрисида сўз юритилди.

 

Ушбу илмий-амалий конференцияда институтимизнинг тьюторлари хам қатнашиб, хаттотлик санъати, тарихи ва мактаблари ҳақида маълумотларига эга бўлдилар.

09:27 / 2023-02-13
Success helper
Success warning