Таништирув хафталиги доирасида "Ректор ва талабалар учрашуви" тадбири ўтказилди.

Таништирув хафталиги доирасида "Ректор ва талабалар учрашуви" тадбири ўтказилди.

   Талабаликка тавсия этилган фуқаролар учун 2020 йилнинг 12 октябрь санасидан бошлаб олий таълим муассасаларида график асосида таништирув дарслари анъанавий шаклда бошланди.

     Карантин талабларидан келиб чиқиб, институтда талабалар турар жойлари фаолияти вақтинчалик тўхтатилганлиги сабабли, институтдан узоқ ҳудудларда яшовчи ўқишга тавсия этилган ёки ўз ҳисобидан вақтинчалик турар жой билан таъминланиш имкониятига эга бўлмаган 1-курс талабаларини ўқув жараёни билан таништириш мақсадида Тошкент молия институти ректори Тешабаев Тўлқин Закирович бошчилигида "Талабалар ва ректор учрашуви" тадбири онлайн шаклда ўтказилди.

     Институт, ўқув жараёнининг ташкил этилиш тартиби, тўлов-шартнома шартлари, масофавий ўқитиш тизимининг ишлаш тартиби, профессор-ўқитувчилар тўғрисидаги ва шу каби маълумотлар йиғилиш давомида талабаларга етказилди.

 

 

 

 

 

 

 

17:17 / 2020-10-16
Success helper
Success warning