“Банк иши” факультетида Ватан ҳимоячилари куни!

“Банк иши” факультетида Ватан ҳимоячилари куни!

      14 январь-Ватан ҳимоячилари куни “Банк иши” факултетида муносиб нишонланди.

    13 январь куни талабалар ўртасида “Супер Банкир” танлови бўлиб ўтди. Унда факултетнинг 15 нафар талаба йигитлари йигитлик вазифалар бўйича билимдонлик, топқирлик, чаққонлик борасида куч синашди. Муросасиз кечган 14 та турда факультетнинг 3 нафар талабалари БИ-31 гуруҳ талабаси Анваров Хумоюн, БИ-73и гуруҳ талабалари Юлдашев Исломбек ва Худойбердиев Жавҳарбек финал босқичига чиқишди ва Юлдашев Исломбек барча турларда ғолиб бўлди ва “Супер Банкир” номинациясини қўлга киритди.

     14 январь куни талаба қизлар йигитларга байрамона кайфият улашиш мақсадида харбий кийимда уларни тантанали кутиб олишди ва хар бир талабани факультет хотин қизлар қўмитаси номидан муборакбод этдилар.

 

15:51 / 2021-01-20
Success helper
Success warning