“Хотин-қизларга тазйиқларига қаршимиз”

“Хотин-қизларга тазйиқларига қаршимиз”

     Дунёдаги давлатларнинг ҳаммасида ҳам хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш борасидаги қонунлар қабул қилинмаган. Ўзбекистон “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ва “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги қонунларни қабул қилган саноқли давлатлар қаторига киради. Мазкур қонунлар давлат ва бошқа тегишли ташкилотларни аёллар зўравонлигига қарши курашиш ва уларга барҳам беришга чақиради ва ўз навбатида зўравонлик ва тазйиқдан жабр кўрганларни ҳимоя қилишда муҳим механизм ҳисобланади.

     2021 йилнинг 26 февраль куни Юнусобод тумани Ички ишлар бўлими Хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлари майор Зулхумор Қодирова, катта лейтенант Мармахамат Пирматова, майор Сайёра Мавлянова, катта лейтенант Хилола Сотволдиева иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди. Сўзга чиққан мутахассислар аёлларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги ички ишлар органларининг фаолияти, Ички ишлар вазирлиги тизимида хотин-қизлар билан ишлаш масалалари бўйича инспектор ва психолог штатлари жорий этилганлиги, Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссия ташаббуси билан яқинда “Ишонч телефони” хизмати йўлга қўйилганлиги, тазйиққа учраган аёлларга ёрдам бериш, муаммоларига ечим топиш мақсадида зўрлик ишлатишдан жабр кўрган аёллар учун реабилитация ва мослаштириш марказлари ташкил қилинганлиги, “Зўравонликка йўл йўқ” “телеграм-бот” канали ишга туширилганлиги, тазйиқ ва зўравонликка учраган аёлларга тақдим этиладиган ҳимоя ордерининг моҳияти ва берилиш тартиблари тўғрисида батафсил тўхталдилар. Тадбир сўнггида Хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олишга доир чора-тадбирлар тўғрисида видеороликлар намойиш этилди.

 

11:51 / 2021-02-27
Success helper
Success warning