Тошкент молия институти вакиллари Артель инновацион ўқув марказининг очилиш маросимида иштирок этишди

Тошкент молия институти вакиллари Артель инновацион ўқув марказининг очилиш маросимида иштирок этишди

2021 йил 23 декабрь куни Артель компаниясида Артель инновацион ўқув марказининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. 

Мазкур тантанали тадбирда Тошкент молия институтининг  Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Исламкулов Aлимназар Худжамуратович бошчилигида институтимиз вакиллари ҳам иштирок этишди. Шунингдек, очилиш маросимида компания раҳбарияти, Артель билан ҳамкорликни йўлга қўйган қатор олий ўқув юртларининг профессор ўқитувчилари ва талабалар иштирок этди. 

Артель инновацион ўқув маркази малакали кадрлар захирасини яратиш, уларнинг билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш, ўқитишнинг сифати ва самарадорлигини ошириш ҳамда ишлаб чиқариш заводларини янада ривожлантириш мақсадида ташкил этилди. 

Тадбирда сўзга чиққанлар мазкур ўқув марказининг аҳамияти борасида ўз фикрларини билдирди. Якунда тадбирга ташриф буюрганлар Артель инновацион ўқув маркази билан бевосита танишиш имконига эга бўлишди.








 

12:55 / 2021-12-24
Success helper
Success warning