«Биз бахтли болалармиз!» номли маъданий тадбир ўтказилди

«Биз бахтли болалармиз!» номли маъданий тадбир ўтказилди

 

Болажонларнинг ёзги таътилини мазмунли ўтказиш, уларни янада хурсанд қилиш ва айниқса, меҳр ва эътиборга муҳтож бўлган болаларга маъданий тадбир ташкил этиш мақсадида Тошкент молия институти жамоаси томонидан Паркент тумани Сўқоқ қишлоғида жойлашган «Лидер» ёзги лагерида 21-сонли меҳрибонлик уйи болажонлари учун «Биз бахтли болалармиз!» номли маъданий тадбир ўтказилди.





Тадбир институт Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор в.в.б. У.Нарбаев, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, институт илмий-абадий маслаҳатчиси, шоир Бобур Бобомурод, «Ўзбекконсерт» хонандалари Шербек ва Кумуш, Зокиржон Ғуломов ҳамда «Молиячи гулшани» ашулла ва рақс ансамбли иштирокида ташкил қилинди.











Тадбир давомида болажонларнинг ҳар бирига институт раҳбарияти томонидан эсдалик совғалари топширилди.






 

19:30 / 2022-07-15
Success helper
Success warning