GROSS INSURANCE вакиллари талабалар учун маҳорат дарси ўтди

GROSS INSURANCE вакиллари талабалар учун маҳорат дарси ўтди

 

 

“Суғурта ва пенсия иши” кафедрасининг 2023 йилга мўлжалланган таълим сифатини ошириш сиёсатида институтда ўтказилаётган дарс машғулотларига суғурта амалиётининг етакчи ва тажрибали мутахассисларини жалб этиш назарда тутилган.

 

Шуни эътиборга олган ҳолда 2023 йил 29 март куни республикамизнинг етакчи суғурта компанияларидан бири – GROSS INSURANCE суғурта компанияси бухгалтерлари У.Ширинбоев ва М.Абдуваитова Бухгалтерия ҳисоби ва аудит факультети 3-курс ХБА-30, ХБА-31 ва ХБА-32 гуруҳлари талабалари учун “Суғурта ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритиш” мавзусида маҳорат дарси ўтдилар.

 

GROSS INSURANCE суғурта компанияси мисолида суғурта операцияларини бухгалтерия ҳужжатларида акс эттириш, компаниянинг бухгалтерия баланси ва унинг таркиби, суғурта компанияси томонидан тақдим этиладиган молиявий ҳисоботлар тўғрисида намойиш этилган тақдимот талаба-ёшларда катта қизиқиш уйғотди.

 

Компания вакиллари талабаларнинг мавзу доирасидаги кўплаб саволларига малакали жавоб қайтардилар. Талабалар институтда ташкил этиладиган маъруза дарсларига бухгалтерия ходимлари билан бир қаторда суғурта соҳаси мутахассисларини ҳам жалб этиш зарурлиги бўйича ўз таклифларини билдирдилар.

 

11:14 / 2023-03-31
Success helper
Success warning