Кредит-модуль тизимида ўқув жараёнининг услубий таъминоти

Кредит-модуль тизимида ўқув жараёнининг услубий таъминоти

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 19 ноябрдаги “Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрлари учун кредит-модул тизими асосида таълим жараёнларини ташкил этиш бўйича қисқа муддатли тренерлар тайёрлаш курсини ташкил этиш тўғрисида”ги 483-сон буйруғи ҳамда 2022 йил 6 январдаги 87-02-21-сонли хатларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент молия институтида барча раҳбар ва педагог кадрлар учун кредит-модул тизими асосида таълим жараёнларини ташкил этиш бўйича семинар-тренинглар ташкил этилмоқда. 

Хусусан, жорий йилнинг 7 январь куни институтнинг барча раҳбар ва педагог ходимлари учун «Кредит-модуль тизимида ўқув жараёнининг услубий таъминоти» мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.








Семинар-тренингда Республикамизда олий таълим соҳасини ривожлантириш бўйича қабул қилинган меъёрий ҳужжатлар, ўқув жараёнини кредит-модуль тизими асосида ташкил этишнинг услубий таъминоти хусусида тингловчиларга атрофлича маълумотлар берилди.











Семинар-тренинг қизғин савол-жавоблар ва баҳс-мунозаралар асосида ўтмоқда. 

Семинар-тренинглар 2022 йил 22 январга қадар давом этади.

 

10:10 / 2022-01-08
Success helper
Success warning