Кураш спорт тури бўйича “Ректор кубоги”

Кураш спорт тури бўйича “Ректор кубоги”

   Хабарингиз борки, кураш спорт турини ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини янада ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори имзоланган эди. Унга кўра олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ушбу спорт турини янада оммалаштириш устувор вазифа этиб белгиланди.

 

Бугун 22 феврал куни Олий ўқув юртлараро спорт комплексда турли олий таълим муасасалари талабалари ўртасида кураш спорт тури бўйича “Ректор кубоги” мусобақаси бўлиб ўтди.

 

Якуний натижага кўра умумжамоа ҳисобида:

3-ўринни Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат иститути;

2-ўринни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислик институти;

1-ўринни эса Тошкент молия институтининг полвон йигитлари қўлга киритдилар.

 

Муваффақиятлар бардавом бўлсин! Яратган юзларимизни ҳамиша ёруғ айласин!

 

15:02 / 2021-02-24
Success helper
Success warning